Қашқадарё вилоятида солиқ тўлашдан бўйин товлаётган фуқароларга нисбатан кескин чоралар кўрилмоқда. Фақатгина бир ҳафта ичида 131 нафар фуқаронинг 2,1 миллиард сўмлик солиқ қарзи учун уларга тегишли автотранспорт воситалари жарима майдончаларига жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига мувофиқ, ҳар бир фуқаро белгиланган тартибда солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга мажбур. Аммо амалиётда ушбу бурчни менсимайдиганлар ҳам учрамоқда. Шу боис, тегишли идоралар томонидан солиқ қарздорларига нисбатан таъсирчан чоралар кўрилмоқда.

Жарима майдончаларига олиб кетилган автоуловлар ортида миллиардлаб қарзлар бор. 

Ўтган ҳафтада ўтказилган профилактика тадбирлари давомида 131 нафар қарздорнинг автотранспорт воситаси вақтинчалик жарима майдончаларига жойлаштирилди. Бу тадбирлар натижасида 102 нафар фуқаронинг 1,1 миллиард сўмлик солиқ қарзи ундирилди.

Мутасадди идоралар маълумотларига кўра, бу каби тадбирлар орқали ҳозиргача 9 минг нафар қарздордан умумий ҳисобда 46 миллиард сўмлик қарзни ундириш режалаштирилган.

Солиқ — давлатнинг иқтисодий устуни. Унинг ўз вақтида тўланмаслиги бюджетдаги барқарорликка таҳдид солади, ижтимоий лойиҳаларнинг амалга ошишини кечиктиради. Шу боис, давлат фуқаролардан бурчларини ўз вақтида адо этишни талаб қилади.

Ҳозирда вилоят бўйлаб бундай профилактик тадбирлар изчил давом этмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, қарздорликни тўлашдан бўйин товлаётган фуқароларга нисбатан янада қатъий чоралар қўлланилади.

Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
131 та автоулов жарима майдончасига олиб кетилди