Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари мамлакатимиз ҳудудига 851 минг 460 қути “Еsse Change” номли сигарет маҳсулотининг ғайриқонуний олиб кирилишига чек қўйди.
Бу ҳақда ЎзАга хабар берган вилоят божхона бошқармаси маълумотига кўра, қўшни давлат орқали “Болдир” темир йўл чегара божхона постига кириб келган темир йўл поезди таркибидаги вагонлардан бири белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилган. Кўрик чоғида мазкур вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган ва акциз маркаларисиз божхона назоратидан яширилган қиймати 12 миллиард 771 миллион сўмлик 851 минг 460 қути “Еsse Change” номли сигарет маҳсулоти борлиги аниқланган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан божхона органлари текширув ҳаракатларини олиб бормоқда.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири