Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси томонидан “2023 йилда амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Нилуфар Жумаева ва вилоят Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Алишер Ҳалимов иштирок этиб, якунланган йилда амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди. 

– Республика бўйича умумий йўлларнинг узунлиги 210 минг километрдан узунроқ масофани ташкил этади, – дейди қўмита Ахборот хизмати раҳбари Н.Жумаева. – 47,7 минг километр умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари махсус ваколатли орган – Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфида, қолган ички хўжалик йўллари ва идоравий йўллар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда юридик ва жисмоний шахслар тасарруфида. Бугунги кунда йўл хўжалиги соҳасида кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бироқ муаммолардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Жойларда ўтказилаётган ўрганишларда ҳам аҳоли томонидан ички йўлларнинг ҳолати ва сифати долзарб муаммолардан бири сифатида кўрсатилмоқда.

Айни пайтда республика бўйича йўлларнинг сифати ва ҳозирги ҳолатини сақлаб қолиш мақсадида йўлларда ҳаракатланувчи оғир юк ташувчи автомобиллар оғирлигини назорат қилувчи 4 та стационар ва 12 та кўчма тарози ишлаб турибди. 

Матбуот анжуманида Автомобиль йўллари бош бошқармаси бошлиғи Алишер Ҳалимов сўнгги йилларда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида мавжуд муаммоларни бартараф этиш, халқаро стандартларга мувофиқ йўл-транспорт инфратузилмасини яхшилаш, автомобиль йўлларини реконструкция қилиш, йўл ҳаракати қулайлигини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтди. 

Таъкидланганидек, вилоят ҳудудидан жами 4017 километр умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ўтган бўлиб, унинг 356 километрини халқаро аҳамиятга, 2536 километрини давлат аҳамиятига ва 1125 километрини маҳаллий аҳамиятга молик йўллар ташкил этади.

2023 йил давомида вилоят бўйича 967,3 километр автомобиль йўли ва 10 та кўприк реконструкция қилинди ва таъмирланди.

Шунингдек, умумий фойдаланишдаги йўлларга 2 минг 753 дона янги йўл белгиси ўрнатилди ва яроқсизлари алмаштирилди, 7 та светофор, 15 километр узунликда пиёдалар ҳамда 8 километр велосипед йўлаклари қурилди. 1 та йўл кўрсаткичларини акс эттирувчи электрон табло, 15 километр сунъий ёритиш тармоқлари ва 5 километр масофада ажратувчи темир тўсиқлар ўрнатилди.

Бундан ташқари, мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳашар йўли билан қишлоқлардаги 197 километрдан ортиқ тупроқ йўллар шағал қопламага ўтказилди. 

[gallery-16151]

– 2024 йилда барча дастурлар доирасида 1062,5 километр узунликдаги автомобиль йўллари, жумладан, 262 километр умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари, 800,5 километр узунликдаги ички йўлларда қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган, – дейди А. Ҳалимов. – Бундан ташқари, маҳалла ва қишлоқлар ҳудудидаги автомобиль йўлларида жойлашган 12 дона кўприкда қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу билан бирга умумий фойдаланишдаги йўлларга 1325 дона янги йўл белгиси ўрнатилиб, яроқсизлари алмаштирилади, 7 дона йўналишларда дастлабки йўналтирувчи ва масофа кўрсатувчи йўл белгиси ўрнатилади, 11 та светофор объекти қурилалади ва реконструкция қилинади. 2 та йўл кўрсаткичларини акс эттирувчи электрон табло, 4 километр сунъий ёритиш тармоқлари ўрнатилади. 32 километр узунликда пиёдалар йўлаклари қуриш ишлари амалга оширилади.

Матбуот анжуманида ОАВ вакилларининг сунъий нотекисликлар қуриш, пиёдалар ўтиш жойларини чизиш, йўл четларини ободонлаштириш ва кўчатлар ўтқазиш, олис ҳудудларда жойлашган маҳаллалар кўчаларини таъмирлаш, йўл ёқаларига қурилган ноқонуний объектлар каби масалаларда берилган саволларига тизим мутасаддилари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1062,5 км узунликдаги автомобиль йўлларида реконструкция ва таъмирлаш ишлари бажарилади