Маълумки, 2023 йилнинг 28 декабрида “Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни қабул қилинди.

Солиқ қўмитасининг маълум қилишича, ушбу қонунга кўра, 2024 йилда ҚҚС ставкаси 12 фоиз миқдорида сақланиб қолди. Энди нафақат Ўзбекистон ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, балки товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи Ўзбекистон деб эътироф этилган чет давлатнинг қонунчилигига мувофиқ тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтган ва тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар ҳам ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.  

Жорий йилнинг 1 апрелидан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади. Яъни, cавдо айланмаси бўйича тиббий хизматлар, ветеринария хизматлари, дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади.  

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда дори воситалари, ветеринария дори воситалари, тиббиёт ва ветеринария учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек қонунчиликда белгиланадиган рўйхат бўйича олиб кириладиган хомашё бўйича имтиёзлар бекор қилинади.  

Шунингдек, 1 апрелдан аҳолига сув таъминоти, канализация, санитар тозалаш ва иссиқлик таъминоти соҳасида кўрсатилаётган хизматлар учун ҚҚСнинг «ноль» ставкаси ҳам бекор қилинади.  

2028 йил 1 январга қадар бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари ҳамда давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларнинг товарларни (хизматларни) реализация қилишга доир айланмаси, шунингдек, уларнинг импорти қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади. Бунда товарлар ижтимоий соҳа ҳамда инфратузилмани ривожлантириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинадиган, давлат ташқи қарзи ҳисобидан тўлиқ ёки қисман амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида сотиб олинган бўлиши лозим.  

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 апрелдан ҚҚС бўйича айрим имтиёзлар бекор қилинади