Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида“ги фармони тизимда катта ислоҳотларга омил бўлади.

Бундай ислоҳотлардан асосий мақсад эса солиқ юки даражасини камайтириш, солиқ қонунчилигини соддалаштириш, соғлом рақобатни таъминлаш билан бирга янада қулай инвестиция муҳитини яратиш ҳамда солиқлар ва тўловларни оптималлаштириш натижасида адолатли солиқ тизимини яратишдир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида соҳадаги шу каби ўзгаришлар ҳақида сўз борди.

photo5357200897320529487 (1).jpg

Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Фазлиддин Умаров 2020 йилдан тугатилаётган солиқ имтиёзлари ҳамда тарифларни тартибга солиш бўйича таклиф этилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.

Таъкидланганидек, соҳада амалга оширилган босқичма-босқич ўзгаришлар 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилган. Унга кўра, қатор солиқ турлари бирлаштирилган бўлса, айримлари бекор қилинган. Дейлик, корхонанинг молиявий хўжалик фаолиятига таъсир қилувчи айланмадан олинадиган мажбурий ажратмалар бўлган. Янги талаб бўйича бу ажратмалар ҳам бекор бўлди. Солиқларнинг соддалаштирилиши ва солиқ юкининг камайтирилиши билан бир қаторда амалдаги солиқ имтиёзлари инвентаризация қилинди. Қатор имтиёзлар йиллар давомида ҳужжатда аксини топган, лекин амалда натижасиз бўлган. Яна айрим имтиёзлар бўлганки, улардан фақат алоҳида субъектлар фойдаланиши мумкин эди. Бу эса рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатган. Мисол учун, охирги йилларда жадал ривожланган соҳа – енгил саноатда 40 мингга яқин корхона фаолият кўрсатган бўлса, имтиёзлардан уларнинг атиги 1,5 фоизи фойдаланган холос. Нега қолган корхоналар бу имтиёздан фойдаланмаган, деган савол туғилади. Чунки уларнинг фойдаланиши учун қатор мезонлар белгиланган. Барча солиқлардан озод қилиш, деган имтиёздан фойдаланиш учун енгил саноат соҳасидаги корхона, аввало, уюшмага аъзо бўлиши керак эди.

Таъкидланганидек, 2020 йил 1 январгача амалда бўлган Солиқ кодексида меъёрлар 380 тани ташкил этган бўлса, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида бу меъёрлар 301 тадир. Бундан ташқари, ижтимоий таъминот билан боғлиқ беш турдаги меъёр ва имтиёзлар киритилди.

photo5357200897320529488.jpg

Президентимизнинг 2019 йил 27 июндаги “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан қишлоқ хўжалиги, қурилиш, импорт, савдо ва бошқа соҳаларда ҚҚС бўйича имтиёзлар, шу билан бирга, автомобилсозлик соҳасидаги индивидуал имтиёзлар бекор қилинган.

– 2019 йил 1 январгача юртимиздаги 300 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъектидан 7 мингтаси қўшилган қиймат солиғини тўлаган, – деди Фазлиддин Умаров. – Бу ислоҳотлардан кейин қўшилган қиймат солиғи тўловчилар сони кўпайиб, 83 мингдан ошди. Бу жараёндаги ўзгаришлар солиқ юкининг ҳаммага тенг тақсимланиши билан изоҳланади.

photo5357200897320529489.jpg

Матбуот анжуманида янги таҳрирдаги Солиқ кодексидаги меъёр ва имтиёзлар ҳақида ҳам сўз борди. Унга мувофиқ, Солиқ кодексининг эски таҳририда назарда тутилган имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелидан бошлаб бекор қилиниши белгиланган. Бунда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган таълим, тиббиёт, маданият, маиший хизмат бўйича солиқ имтиёзлари сақланиб қолинди. Иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар кучини йўқотмайди.

Шунингдек, янги таҳрирдаги Солиқ кодекси билан солиқ имтиёзлари беришнинг янги принципи жорий этилди. Солиқ кодексининг 75-моддасига асосан айрим солиқлар бўйича солиқ имтиёзлари (ҚҚС, акциз солиғи ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқдан ташқари) Президент қарори билан фақат белгиланган солиқ ставкасини камайтириш, лекин кўпи билан 50 фоизга камайтириш ва уч йил муддатга берилиши мумкинлиги белгиланди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
1 апрелдан айрим солиқ имтиёзлари бекор қилинади