Ушбу масалада “Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ўзбекистон электр энергиясини Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилиши ва бу ички истеъмолга мўлжалланган энергия маҳсулоти эмаслиги, Афғонистонда гоҳ иқлим шароитлари, гоҳ жангариларнинг қўпорувчилик ҳаракатлари туфайли таянч устунларига етказилган зарар оқибатида экспорт даражаси ҳукуматлараро битимларда белгиланган меъёрдан паст даражага тушиб кетаётгани ҳақида кўп ва хўп гапирилди...

Хўш, қўшни Афғон диёрида электр таъминоти қандай? Ижтимоий соҳа муассасалари, яъни электр энергиясига узлуксиз боғлиқ бўлган ташкилотлар қандай фаолият олиб бормоқда? Умуман, афғонистонлик энергетиклар жангарилар томонидан етказилган зарарларни бартараф этиш учун қандай ишларни амалга оширмоқда? 1.JPG

29 октябрь куни Афғонистон Ислом Республикасининг “Da Afghanistan Breshna Sherkat” (DABS) ижрочи директори жаноб Омонулло Ғолибдан акциядорлик жамияти бошқарув раиси Д.Исақулов номига расмий мактуб келиб тушди. Унда ёзилишича, электр энергияси экспорти бўйича имзоланган электр энергиянинг шартномавий миқдори тушиб кетганига айни пайтда иккита омил таъсир кўрсатмоқда. Биринчиси, Боғлон вилояти ҳудудида жангарилар томонидан олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар оқибати, иккинчиси Афғонистондаги иқлим шароити (uza.uz/oz/society/zbekiston-energetiklari-af-onistondagi-nosozliklardan-khavot-10-10-2019), хусусан метеорологик ва гидрологик сабаблар (қор-лой кўчкиси, кучли шамол) ўтган йилги мавсумга нисбатан кескин тус олаётгани. Шунга қарамай, “DABS” ширкати муҳандислари таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бормоқда, дейилади бир нечта фотосуратлар илова қилинган мактубда. 6.JPG

Бундан ташқари, 28 октябрь куни соат 11:53 дан 19:07 гача ва 29 октябрь куни соат 10:00 дан то ҳозирги пайтгача Афғонистон энергетиклари томонидан олиб борилаётган техник таъмирлаш ишлари хавфсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида “Пули-Хумри” ва “Чимтала” подстанцияларини боғловчи 220 кВ.лик ҳаво электр узатиш тармоғининг иккинчи занжири ўчирилгани маълум қилинган. Демак, ўз-ўзидан маълумки, бу вақт оралиғида Афғонистон Ислом Республикасига экспорт амалга оширилмади ва бу ҳолат ҳанузгача давом этмоқда.

Қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистондан Афғонистонга амалга оширилаётган электр энергияси экспорти масаласида барқарорлик мавжуд эмас. Қарийб 40 йил давомида нотинч мамлакат сифатида тилга олинадиган диёрда нафақат энергетика, балки барча соҳаларда барқарорлик ҳукмрон бўлишидан минтақа давлатлари қатори бизнинг мамлакатимиз ҳам манфаатдор.

Шу нуқтаи назардан “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Ахборот хизмати Афғонистон ҳукумати узлуксиз электр таъминотини тиклашда зарур чораларни кўриб, мавжуд муаммоларни бартараф этади, дея умид билдиради. Қўшни мамлакат саноати, тиббий муассасалари, алоқа, таълим ва маданиятида, умуман олганда, электр энергия билан чамбарчас боғлиқ барча жабҳаларида барқарорлик давом этиши давлатимиз ва жамоатчилигимиз диққат-этиборида эканлиги бугунги беқарор дунёда муҳим аҳамият касб этади, дея хабар қилади “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Ахборот хизмати.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзбекистон МЭТ” АЖ: "Афғон энергетиклари жангарилар етказган зиённи тиклашмоқда"