“Нега ўзимизда танқис бўлган энергия қўшни давлатга сотилади, шунинг учун электр таъминотида узилишлар бўлаётган экан-да”, деган саволлар айни пайтда медиамаконда қизғин муҳокама этилмоқда.

Яқинда интернет саҳифаларида Ўзбекистон истеъмолчиларига жорий йилда 69 миллиард кВт.соат электр энергияси зарур бўлиши, ишлаб чиқариш эса 64 млрд. кВт.соатни ташкил этиши (расмий маълумот), гўёки етмаётган 5,0 млрд. кВт.соат электр энергияси Афғонистонга экспорт қилинаётгани ҳақида маълумотлар тарқалди. 

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги тизимида фаолият юритаётган “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖнинг Ахборот хизмати мазкур масала юзасидан расмий баёнот эълон қилади ва у қуйидагича:

Кўпчиликка маълумки, Ўзбекистон Республикасининг юқори кучланишли ҳаво линиялари чегарадош мамлакатларнинг магистрал электр тармоқлари билан барқарорликда ишлайди. Қўшни мамлакатлар диспетчерлик хизматлари ўзаро мувофиқлашув асосида минтақанинг энергия хавфсизлигини таъминлайди.

Бунинг сабаби оддий, магистрал электр тармоқ лойиҳалари МДҲ давлатлари ҳали Собиқ Иттифоқ таркибида бўлганида лойиҳалаштирилган ва бир-бирига чамбарчас боғлиқ ҳолда қурилган.

Демак, Ўзбекистон электр энергияни экспорт қилиши қаторида импорт ҳам қабул қилади. Бу айни пайтда ҳеч кимга сир эмас. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида давомида (январь-сентябрь) импорт қилинган электр энергияси ҳажми жами 2,6 млрд. кВт.соатни ташкил этган. Шундан фақат 1,2 млрд. кВт.соат электр энергияси Афғонистон Ислом Республикасига экспорт қилинган.

Бу ва бу каби масалаларнинг моҳиятини дарров тушуниш қийин... Бунинг учун тизим фаолияти ва халқаро тажриба билан яқиндан танишиш талаб этилади. Хуллас, оддий сўз билан айтганда, ички истеъмол учун мўлжалланган электр энергияси Афғонистонга экспорт қилинмайди.

Қарийб бир асрлик вақт мобайнида электр энергия тармоқлари такомиллашиб, маҳсулотнинг алоҳида тури деб аталмиш электр энергиясини ишлаб чиқариш, транспортировка, тақсимлаш, таъмирлаш, лойиҳалаштириш ва шунга ўхшаш муҳим вазифалар энг осон ва арзон йўлларини қидириш нуқтаи назаридан тизим шаклига келтирилган ва бу биринчи масала.

Иккинчи масала сиёсий-иқтисодий аҳамият касб этади. Алоҳида таъкидлаш жоизки, электр энергияси экспортининг иқтисодий томони иккиламчи бўлиб, асосий мақсад — қўшни Афғонистон Ислом Республикасини ижтимоий-иқтисодий томондан қўллаб-қувватлаш, шу йўл билан Афғон диёрида барқарор вазиятни таъминлашга ҳисса қўшишдан иборат. Мазкур амалиётнинг асосида ҳукуматлараро келишувлар мужассам.

Учинчидан, электр энергияси таъминотидаги узилишлар, энергиядан нотўғри ва бесамар фойдаланиш оқибатида юзага келадиган турли авариялар, модернизация дастурига мувофиқ юқори ва ўрта кучланишли подстанцияларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш, симёғочларни алмаштиришдаги вақтинчалик узилишлар, қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган пайтдаги вақтинчалик тармоқдан узиб туриш ва шунга ўхшаш бошқа хавфсизлик талабларига мувофиқ (масалан, ёнғин хавфсизлиги) узилишлар электр энергия соҳасидаги халқаро экспорт ва импорт масалалари билан бевосита боғлиқ эмас.

Умуман олганда, электр таъминотида бир қанча муаммолар мавжуд ва уларнинг ечими бугунги кунда ижобий ҳал этилмоқда. “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ваколати доирасида ўз фаолиятига доир баёнотларни эълон қилаяпти. Истеъмолчилар билан бевосита ишлайдиган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ вакиллари аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Энергия самарадорлиги ва тежамкорлиги бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири ва у, албатта, жамоатчилик назорати ва эътиборига муҳтож. Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ, дейди доно халқимиз. Электр энергияси миллион-миллиард тонналаб кўмир ва мазут, триллион кублаб газ ва бошқа табиий бойликлари эвазига пайдо бўлишини тушуниш ундан оқилона фойдаланиш маданиятининг юксалишига турки бўлмоғи лозим.

Бироқ, минг афсуски, айрим жўн фикрлайдиган истеъмолчиларимиз “пулини тўлаб қўймоқдамиз” деган гапдан нарига ўтишни исташмайди. Иккинчи томондан, таъминотчилар нимани важ қилиб кўрсатмасин — истеъмолчилар ўз талабларини билдирганларида ҳақ. Электр энергияси таъминоти билан чамбарчас боғланган замонавий турмуш тарзимизда муаммолар бўлмаслиги лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат раҳбарлари мамлакатимиз энергетиклари олдига қўйган вазифа — аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва саноатни узлуксиз ҳамда сифатли электр энергия билан таъминлаш учун соҳа вакиллари кеча-ю кундуз ишламоқда.

Негаки, электр энергия таъминоти — бу иқтисодиёт таянчи. Кўзга кўринмас, идишга солинмас бу маҳсулот турисиз бугун ҳаётимизни тасаввур этиш мумкин эмас.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5,0 млд. кВт.соат электр энергияси қаерда?!