Тарихий миллий либослар намойиши
Ўзбекистон Бадиий академияси ташаббуси билан мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида қизиқарли кўргазмалар, талабалар ижодига оид ишлар намойишлари, маҳорат дарслари бўлиб ўтмоқда.
Марказий кўргазмалар залида П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган тарихий либослар намойиши бўлиб ўтди.
[gallery-28935]
Айтиш керакки, ушбу халқаро фестиваль ёшлар ижодиётини кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, ёш ижодкорларни янги-янги марралар сари руҳлантириш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашда ўзига хос ижодий-маърифий платформа вазифасини ўтамоқда.
П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган тарихий миллий либослар бетакрорлиги, тарихнинг турли даврларини ўзида акс эттиргани билан диққатга сазовор.
Н.Усмонова,
Ф.Абдурасулов (сурат),
ЎзА мухбири