Тошкентда “WTT Feeder Tashkent-2026” халқаро турнирига старт берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси”да стол тенниси бўйича катталар ўртасидаги “WTT Feeder Tashkent-2026” халқаро турнири бошланди.
Жаҳон стол тенниси тақвимидан ўрин олган мусобақада 18 давлатдан 160 нафардан ортиқ профессионал спортчи иштирок этмоқда. Турнирда тажрибали теннисчилар билан бир қаторда халқаро майдонда ўз салоҳиятини намоён этишга интилаётган ёш спортчилар ҳам баҳс олиб бормоқда.
[gallery-30561]
Мусобақанинг дастлабки икки кунида эркаклар ва аёллар ўртасидаги яккалик, жуфтлик ҳамда аралаш жуфтлик баҳсларининг саралаш босқичи ўтказилади. Саралашдан муваффақиятли ўтган иштирокчилар асосий тўр йўлланмаси учун курашни давом эттиради.
Турнир мамлакатимизда стол теннисини ривожлантириш, спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиш тажрибасини бойитиш ҳамда халқаро спорт тадбирларини қабул қилиш бўйича Ўзбекистоннинг имкониятларини намоён этишга хизмат қилмоқда.
“WTT Feeder Tashkent-2026” халқаро турнири баҳслари 28 июлга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА