Икки нафар боксчимиз “Yerevan Mayor Cup” финалида жанг ўтказади
Бугун, 25 июль куни Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бокс бўйича давом этаётган “Yerevan Mayor Cup” турнирининг финал жанглари бўлиб ўтади.
Дунёнинг энг кучли боксчилари иштирок этаётган нуфузли турнир финалида Ўзбекистон терма жамоасининг 2 нафар аъзоси иштирок этади.
Кеча -90 кг. вазн тоифасининг ярим финал баҳсида эронлик Ҳади Моҳаммаднежадни 5:0 ҳисобида мағлуб этган Тўрабек Ҳабибуллаев бугунги финал жангида Арманистон вакили Давит Симонян билан тўқнаш келади.

Шунингдек, бир кун муқаддам -55 килограммда мезбонлар вакили Сурен Рубинянни енгган Шаҳзод Музаффаров олтин медаль йўлидаги жангда яна бир арманистонлик боксчи Вагҳаршак Кеян билан рўбарў келади.
Эслатиб ўтамиз, терма жамоамиз аъзоларидан Иқболжон Холдоров ва Самандар Олимов “Yerevan Mayor Cup” турнирининг бронза медалларини қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА