Сайёр қабул: муаммо ва ечим
Хоразм вилоятида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосарининг сайёр қабули ташкил этилди. Унда юридик ва жисмоний шахсларнинг қурилиш соҳаси, кўп квартирали уй-жой фондига хизмат кўрсатиш, коммунал хизматлар, шунингдек, ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариш тизимлари билан боғлиқ мурожаатлари қабул қилинди.
Сайёр қабул давомида келиб тушган ҳар бир мурожаат амалдаги қонунчилик талаблари асосида атрофлича ўрганилиб, фуқароларга тегишли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Айрим мурожаатлар жойида ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этадиган масалалар тегишли тартибда қабул қилиниб, уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.


Мазкур сайёр қабул доирасида 50 га яқин мурожаатлар кўрилди, уларнинг бир қисми ижобий ҳал этилди. Қўшимча ўрганиш талаб этилган ҳолатлар бўйича эса тегишли идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар шакллантирилиб, муаммолар жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, қонунчилик асосида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.


Ҳар бир мурожаат юзасидан аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси алоҳида назоратга олинган.
Аҳмаджон Шокиров,
Беҳзод Саидов(сурат), ЎзА мухбири