Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги тегишли қарорига асосан Ўзбекистонга импорт қилиниши тақиқланган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхати, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа турғун органик ифлослантирувчи моддалар, импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ҳамда чиқиндилар рўйхати тасдиқланди.

Ўзбекистон ҳудудида белгиланган чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун олиб кирувчилар қуйидагиларга эга бўлиши шарт.  

Чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган ёки улардан такрорий фойдаланадиган импорт қилувчилар – чиқиндиларни утилизация қилиш, қайта ишлаш ёки такрорий фойдаланиш жараёнларининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасига, чиқиндиларни мустақил равишда тўлиқ утилизация қилиши, қайта ишлаш ёки улардан такрорий фойдаланиш имкониятига эга бўлмаган импорт қилувчилар – мазкур чиқиндиларни топшириш ёки реализация қилиш юзасидан чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар билан тузилган шартномага.

Ушбу “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндилар, айрим турдаги хавфли маҳсулот ва кимёвий моддалар муомаласи билан боғлиқ назоратни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга кириши белгиланган.

Ш.Маматуропова, ЎзА

Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонга олиб кирилиши тақиқланган маҳсулотлар рўйхати тасдиқланди