3 январь.
—Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш тўғрисида Президент қарори қабул қилинди.
—“Маҳалла лойиҳаси” дастурига 1 миллиард доллар йўналтирилди — аҳоли бандлиги ва даромадли қилишни таъминлаш учун кредит ресурслари ажратилиши тасдиқланди.
— 2025 йил учун Давлат бюджети тўғрисида ахборот берилди.
4 январь.
— Йирик инвестиция лойиҳа — Оҳангаронда “Toshkent Conch New Materials” корхонаси фойдаланишга топширилди.
6 январь.
— Суд-ҳуқуқ тизимида муҳим янгилик: 2025 йил 1 январдан туман ва шаҳар судларида тергов судьялари фаолияти бошланди.
https://uza.uz/posts/2025-yil-1-yanvardan-tergov-sudyalari-faoliyat-boshlaydi_667789
8 январь.
— Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон Бош вазирлари давлат чегаралари масаласи бўйича учрашув ўтказди.
9 январь.
— “Маҳалла банкири” институти жорий этилди. Тошкент вилоятида 264 та маҳалла банкири штатлари очилди.
11 январь.
—Транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, йўллар ва транспорт логистикасини ривожлантириш бўйича вазифалар белгиланди.
16 январь.
— Тошкентда Ўзбекистон–Хитой бизнес форуми бўлиб ўтди.
19 январь.
— Ўзбекистон ЮНЕСКО Ижроия кенгаши аъзолигига номзодини илгари сурди.
22 январь.
— Олий таълим — Ўзбекистоннинг 3 та ОТМи дунёнинг ТОП–1000 университетлари рўйхатидан жой олди.
23 январь.
— “Янги Ўзбекистон” массивлари — уй-жой сиёсатида мутлақо янги механизмлар белгиланди.
25 январь.
— Германия стандартлари асосида замонавий тиббиёт факультети очилиши эълон қилинди.
26 январь.
— Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
27 январь.
— Ўзбекистон Президенти Беларусь етакчисини президентлик сайловидаги ғалабаси билан табриклади.
28 январь.
— Транспорт-логистика тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди.
— Ижтимоий ҳимоянинг янги тизими тақдим этилди.
29 январь.
— Фармацевтика соҳасини жадал ривожлантириш тўғрисида Президент фармони қабул қилинди.
31 январь.
— Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси тугатилди.
— Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тасдиқланди.
Ҳамроз Баянов тайёрлади,
ЎзА