Германия стандартлари асосида замонавий тиббиёт факультети очилади
"Янги Ўзбекистон" университетига Германиянинг Фрайберг университети делегацияси ташриф буюрди. Делегация университетимизнинг Янги Тошкент ҳудудидаги замонавий биноси қурилиш жараёнлари билан танишди.
Музокараларга кўра, тиббиёт факультети 2026/2027 ўқув йилида Янги Тошкентда очилиши режалаштирилган бўлиб, дастлаб 50 нафар талаба қабул қилинади.
Ушбу тиббиёт факультети ўз клиникаси ва тадқиқот марказига ҳам эга бўлиб, келгусида немис профессор-ўқитувчилари томонидан нафақат дарслар ташкил этилиши, балки даволаш, жарроҳлик ва тадқиқот ишлари ҳам амалга оширилиши белгиланди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА