Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси Махсус электрон платформа орқали шакллантирилади.

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:

олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Платформада жамланган маълумотлар ва меҳнат бозори талабини таҳлил қилиш асосида аниқланади;

кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга ишлаб чиқилиб, ҳар йили меҳнат бозорининг ўзгариш тенденциялари, ҳудудларда ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини кадрлар билан таъминлашни инобатга олган ҳолда, Платформага тегишли тузатишлар киритиб борилади.

Қарор билан Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди. 

Низомда:

давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш ва буюртмани юқори турувчи органларга тақдим этиш;

иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш тартиби;

иқтисодиёт тармоқларини мутаносиб ривожлантириб бориш мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришда устуворлик бериладиган йўналишларни аниқлаш тартиби белгилаб берилган. 

ЎзА