Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил апрель — ЎзАда энг муҳим воқеалар дайжести
11:07 / 2026-01-05

ЙИЛ САРҲИСОБИ

2 апрель.

➖ Европа Кенгаши Президенти Бухорода ташриф буюрди.

7 апрель.

➖ “Лочин” футбол клуби профессионал футбол лигаси аъзоси бўлди.

➖ Бекобод туманига Зайнилобиддин Низомиддинов ҳоким этиб  тайинланди.

9 апрель.

➖ Самарқандга йилнинг биринчи чорагида 1,3 миллионга яқин сайёҳ келди.

12 апрель.

➖ Парламентлараро Иттифоқ бош котиби Хивада бўлди.

13 апрель.

➖ Ўзбекистон “Expo Osaka 2025”да иштирок этди.

15 апрель.

➖ Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссия йиғилиши.

17 апрель.

➖ Ўзбекистон ва Германия ўртасида грант маблағларини жалб қилиш бўйича битим имзоланди

➖ Самарқандда саноатчилар форуми бўлиб ўтди.

18 апрель.

➖ 17-18 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Вакиллик ҳокимияти органлари тизимини модернизация қилишнинг конституциявий-ҳуқуқий муаммолари: Ўзбекистон учун халқаро тажриба” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

➖ Марказий Осиё давлатлари Хавфсизлик кенгашлари котиблари учрашуви бўлиб ўтди.

19 апрель.

➖ Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мамлакатимиз хоккейи тарихида илк бора III “B” дивизионга йўл олди.

20 апрель.

➖Футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон терма жамоаси бош совринни қўлга киритди.

21 апрель.

➖ "Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган устувор вазифалар ижросини самарали ташкил этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони эълон қилинди.

21-22 апрель.

➖Тошкентда Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари таҳлилий марказларининг илк форуми бўлиб ўтди.

21 апрель.

➖Президент Шавкат Мирзиёев кимё саноатидаги лойиҳалар ижроси ва тармоқни диверсификация қилиш бўйича режалар тақдимоти билан танишди.

23 апрель.

➖Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

23 апрель.

Туркман халқининг миллий етакчиси Самарқандга келди

➖“Тиббиёт соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида (ПҚ-149-сон, 22.04.2025) белгиланди.

24 апрель.

➖Тошкентда Марказий Осиё давлатлари махсус хизматлари раҳбарларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикасининг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашувидаги раислиги доирасида ташкил этилди.

➖ Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Республикасининг юксак давлат мукофоти — "Олий Даражали Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

25 апрель.

➖Ўзбекистонда давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштиришга оид янги лойиҳага старт берилди

Сижжакда ҳунармандларнинг қадимий устахонаси топилди

26 апрель.

Хивада “II Туркий дунё маданияти” форуми бошланди

29 апрель.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди.

30 апрель.

Андижон вилояти ҳокими халқаро федерация президенти этиб сайланди

30 апрель.

➖Қирғизистонда Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлининг энг узун туннель қурилиши бошланди.

Ҳамроз Баянов тайёрлади,

ЎзА