Малайзиянинг Кучинг шаҳрида таэквондо WТ бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ёшлар ўртасидаги мусобақанинг илк кунги беллашувларида вакилларимиз 1 тадан кумуш ва бронза медалини қўлга киритди.
Аниқроғи, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзоси, Аҳаджон Мухторов 73 килограммгача вазн тоифасида финалга қадар барча жангларда ғалаба қозониб, кумуш медаль билан тақдирланди. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Аҳаджон Мухторов ўтган йили ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган эди.
Шунингдек, 29 июль кунига қадар давом этадиган ушбу чемпионатнинг вазни 68 килограммдан оғир бўлган таэквондочи қизлар орасида Гулзора Амирова терма жамоамиз ҳисобига бронза медалини тақдим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА