Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳридаги «Алпомиш» спорт саройида давом этаётган таэквондо WT бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатида навбатдаги янги чемпионлар номи аниқ бўлди.
Жумладан, кадетлар орасида Фарҳод Қосимов, Султонбек Набиев, Мугриша Кикинадзе, Аслан Ҳайдаров, Билолиддин Шарофиддинов, Шоҳжаҳон Ҳакимов, Никита Бибиков ўғил болалар ўртасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Осиё Муратова, Диловар Шодмонова, Райҳона Асанбоева, Зилолахон Мусаева, Шаҳло Адҳамова, Малика Шокирова, Шаҳзодабону Камолова, Солиҳа Тоҳирова мамлакат чемпионига айланди.
Шунингдек, Ўзбекистон чемпионатининг ёшлар ўртасидаги баҳсларида Ёсинбек Одилов, Асадбек Самандаров, Омадбек Отабеков, Соҳиб Юнусов, Ботирбек Тоштемиров, қизлар орасида Мардона Ҳусниддинова, Раббония Русланова, Рушанахон Равшанова, Розалина Толибжонова, Рухшона Ҳайдарова каби таэквондочилар кескин ва муросасиз ўтказилган беллашувларда барча рақибларини енгган ҳолда олтин медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА