Яқинда “Академнашр” нашриётида ёш ёзувчи Фурқат Алимардоннинг “Қоракуя” китоби чоп этилганидан ижтимоий тармоқлар орқали хабар топдиму, дарҳол олиб ўқиб чиқдим. Негаки, ижодкорнинг бундан аввалги “Пичирланган сирлар” асари менда ажойиб таассурот уйғотганди.

Эътироф этиш керак, муаллиф мазкур асарида кундалик ҳаётимизда ҳали ҳануз оз бўлса-да сақланиб қолаётган энг долзарб муаммолар – расмиятчилик, ишга қабул қилиш ва кадрларни танлашдаги таниш-билиш, ошна-оғайнигарчилик, коррупция, қолаверса, лаганбардорлик, юзакичилик сингари иллатларни қаламга олган.

“У гоҳ йўлдан кўз узиб қараб қўяётган бино томон юрамиз. Бу бинода мактаб жойлашган. Бугун одам гавжумлигидан бирор тадбир борга ўхшайди. Бир томонда ош дамланяпти, бир томонда сумалак қайнаяпти. Бинога кириш эшиги ёнида олти-етти нафар ўқувчи қиз турибди. Ҳавонинг совуқлигига қарамай атлас кўйлак-лозим кийиб олган қизлар дир-дир титрашарди. Атрофдагилар эса – ўқитувчилар, маҳалла фаоллари – курткаю пальтоларининг тугмаларини охиригача қадаб олиб, нималарнидир муҳокама қилишяпти...

Эшик ёнида сафланиб турган қизлардан бири йўталди. Директор бир сесканиб унга қараркан, ўқитувчилардан бирига: “Бу қизга бир пиёла иссиқ чой беринг, ичига иссиқ киради”, – дея тайинлади.

Қўлини кўксига қўйиб “хўп”лаган ўқитувчи аёл ёнидагиларга эшиттириб: “Электр йўқ ҳали, тадбир бошланишига келса ҳам катта гап, шунинг учун иссиқ чой ҳам йўқ. Ўзи электросетдагиларга бугун мактабимизда тадбир бўлиши, каттаконлар келиши айтилганми?” – деди. 

“Айтилган”, – деб жавоб берди ёнидаги бир ўқитувчи жеркиш оҳангида”.

Тўғри, асар бадиий тўқима маҳсули саналади. Лекин шугина иккала хатбошида баъзан жамиятда юз бериб турадиган оғриқли масалалар ўз ифодасини топган.

Жамият тараққиётининг кушандаси ҳисобланган коррупция иллати битта эмас, бир нечта асарларга мавзу бўлиб келган йиллар мобайнида. Тилга олинаётган қисса ҳам бундан мустасно эмас. Муаллиф коррупциянинг аянчли оқибатини жуда моҳирона тасвирлар орқали очиб берган. 

Ўзи инсон табиати шунақа. Кимдир ноқонуний иш қилса ёки жиноят содир этаётган бўлса, “Бу ишинг қонунга зид, тўхта. Аксинча, фалон даражадаги жазога тортиласан” дея жон куйдириб огоҳлантирсангиз қулоқ солмайди. Аммо бирор бир асар ўқиса, унинг образлари мисолида ўзини кўриб, ҳушёр тортади. Қилмишидан ўзига тегишли хулоса чиқаради. Аслида адабиётнинг кучи ва таъсири ҳам шунда. 

“Қоракуя”даги менинг эътиборимни тортган энг муҳим саҳналардан бири бош қаҳрамон, олий маҳкама вакили Шавқиддин Амировичнинг масжидга, кафе-барга, “тунги капалак”лар масканига, мардикор бозори ва деҳқон бозорига бориб, аниқроғи “касбини ўзгартириб”, улардаги вазиятни ўргангани, шу орқали аҳолининг кайфиятига баҳо берганидир. Бир қарашда бу шунчаки воқеадек туюлиши мумкин. Бироқ ўзи раҳбарлик қилаётган ҳудуддаги аҳволни, ечимини кутаётган муаммоларни, одамларнинг кайфиятини аниқлаш ва ўрганиш ҳар бир мансабдор зиммасидаги масъулият эканлигини англаш қийин эмас. 

Яна бир гап. Амалпарастлик кишини не-не ғавғоларга рўбарў қилмайди ҳаётда. Айниқса, эгаллаб турган лавозимига боғланиб қолиш, ундан ажралишни жиддий фожиадек қабул қилиш жуда хунук, шу билан бирга кулгили ҳолат. Бироқ орамизда сўнгги нафасигача мансабида қолишни истовчи, “садоқатли” кимсалар ҳам йўқ эмаслигини Шавқиддин Амирович мисолида танқид қилган Фурқат Алимардон.

“Юраги аввалига қаттиқ-қаттиқ урди, кейин санча бошлади. Бу сафар аввалгиларга қараганда анча кучли санчарди. Сув ичмоқчи бўлиб стаканга қўлини чўзган эди, етмади. Санчиқ кучли оғриққа айланди, бир марта қаттиқ силкиниб олган Шавқиддин бошини столга секин қўйди...

Аср намози пайтида ёнига одам келганини айтиш учун кирган котиба Шавқиддиннинг кўзи бир нуқтага тикилганча қотиб қолганини кўрди... 

Кўпчилик башорат қилиб юрганидек, Шавқиддин Амирович ишхонасида, курсисида ўтириб жон берди”.

Бундан ташқари, китобдан бир нечта ҳикоялар ҳам ўрин олганки, улар мисолида ҳам ёзувчи китобхонни мушоҳадага чорлайди. Айниқса, “Оғриқ” ҳикоясида ўзбек тилининг софлигини асраш, фарзандларимизни она тилимизга ҳурмат ва муҳаббат руҳида тарбиялаш вазифаси барчани огоҳ этади. “Мен” ҳикоясида эса инсон ҳамиша ўзини тафтиш қилиб туриши шартлигини илгари суради муаллиф. “Ўтмаган кунлар”, “Сулук”, “Деворнинг қулоғи” ва бошқа ҳикоялардан ҳам ўзи учун муҳим ҳаётий сабоқлар олади ўқувчи. 

Фурсатдан фойдаланиб, муаллифга ижодий муваффақиятлар тилайман. Рол актёрга, асар эса ёзувчи учун ўз боласидек гап. Шу маънода айтганда, Фурқат Алимардоннинг “Пичирланган сирлар” ва “Қоракуя” сингари “болалари” кўпаяверсин.

Хуршид СУЛТОНОВ,

журналист

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги китоб: “Қоракуя”