Фарғона тиббиёт туризми марказига айланмоқда
Фарғона вилоятига Ўзбекистоннинг Хитойдаги туризм элчиси, ШОС халқаро ташкилотининг Марказий Осиёдаги вакили Чи Лу хоним бошчилигидаги Хитой Халқ Республикасининг нуфузли компаниялари “China machinery & equipment” раҳбари Лу Жин жаноблари ҳамда “Minister International Development Department China-SCO Economic and Trade Exchange Center” раҳбари Зҳоу Южиа хоним ва яна бир қанча компания вакиллари ташриф буюришди.
Мақсад тиббиёт туризмининг ривожланишига хизмат қилувчи янги лойиҳалар ва Хитой билан Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида келажакда соҳа вакиллари малакасини ошириш масалалари бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олиш эди.
Фарғона вилоятидаги давлат ва нодавлат тиббиёт клиникалари 2025 йилда қўшни Тожикистон ва Қирғизистондан келган 50 мингдан зиёд беморларга малакали хизмат кўрсатди. Энди бу тажриба узоқ мамлакатлар билан давом эттириляпти.
[gallery-28195]
Маълумки, Фарғонада иккита тиббиёт олий ўқув юрти бўлиб, уларда ўқитиш билан бирга илмий тадқиқотлар ҳам олиб борилмоқда. Хитой Халқ Республикасидан ташриф буюрган меҳмонлар “Central Asian Medical University”да бўлиб, улар билан ҳамкорликни йўлга қўйишди. Университет раҳбари Нурилло Мамасидиқов билан учрашиб. янги ҳамкорлик лойиҳалари бўйича келишувга эришдилар.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА