Ақидахон Ахтамова Параосиё ўйинлари рекордини ўрнатган ҳолда чемпионга айланди
"Аичи–Нагоя–2026" Параосиё ўйинларида Ўзбекистон пара спортчиларимиз бугунги кунни ҳам юқори натижаларга эришган ҳолда давом эттирмоқда.
Жумладан, пара пауэрлифтинг бўйича аёллар ўртасида 55 килограммгача бўлган вазн тоифасида иштирок этган Ақидахон Ахтамова финалда 128 килограмм тошни кўтариб, мусобақа рекордини ўрнатди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Айни дамга келиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 33 тага етди. Ҳамюртларимиз ҳозирга қадар 8 та олтин, 15 та кумуш ва 10 та бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА