Шахмат олимпиадаси: Ғолиблик чўққисига бир қадам қолди
Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси 10-тур баҳслари мамлакатимизнинг биринчи жамоаси учун омадли якунланди.
Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдоров, Нодирбек Ёқуббоев, Муҳиддин Мадаминов дона сурган Ўзбекистон-1 жамоаси Арманистон вакилларини доғда қолдирди.
Шахматчиларимиздан Н.Абдусатторов, Ж.Синдоров ва М.Мадаминов арманистонлик рақибларини мағлуб этди.
Ўзбекистон-2 жамоаси бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бири Ҳиндистон вакилларига имкониятни бой берди.
Ёш шахматчилардан ташкил топган Ўзбекистон-3 эркаклар жамоаси эса мазкур турда Исроил вакилларига муносиб қаршилик кўрсатиб, кичик ҳисобда мағлуб бўлди.
12-тур ўйинлари остонасида Ўзбекистон-1 жамоаси 18 очко билан етакчилик қилмоқда.
Олимпиаданинг хотин-қизлар ўртасида кечган 10-турида Ўзбекистон-1 жамоаси Перу шахматчи қизларини катта ҳисобда мағлуб этди.
[gallery-31630]
Эслатиб ўтамиз, эртага, 27 сентябрь куни сўнгги тур натижаларига кўра, шахмат олимпиадасининг ғолиб ва совриндор жамоалари маълум бўлади.
Т.Рўзиев,
ЎзА