Central Asian University Тошкентда халқаро CAU Arch Summit 2026 архитектура саммитини ўтказди
.
Central Asian University кампусида архитектура, шаҳарсозлик, дизайн ҳамда шаҳар муҳити истиқболларига бағишланган икки кунлик халқаро CAU Arch Summit 2026 анжумани бўлиб ўтди.
Саммит меъморлар, шаҳарсозлар, дизайнерлар ва талабалар билан бирга етакчи халқаро архитектура бюролари вакилларини ўзаро бирлаштирди. Британия, Саудия Арабистони, Россия ҳамда Ўзбекистондан 20 дан ортиқ спикер қатнашган мазкур тадбир 800 нафардан зиёд иштирокчини бир жойга жамлади.
Саммитнинг бош меҳмони BIG халқаро архитектура бюроси асосчиси, замонамизнинг энг нуфузли меъморларидан бири Бярке Ингелс бўлди. Унинг лойиҳалари барқарор архитектура, технологиялар ва ноанъанавий шаҳарсозлик ечимлари уйғунлиги туфайли бутун дунёга машҳурдир.
Google компаниясининг Калифорниядаги бош қароргоҳи, Копенгагендаги 8 House мажмуаси, томида чанғи йўлаги қурилган CopenHill электр станцияси ҳамда Ню-Ёркдаги VIA 57 West биноси Бярке Ингелс ижодига мансуб энг машҳур лойиҳалар сирасига киради.
“Ҳар бир лойиҳа янгиликларни кашф этиш учун ўзига хос имкониятдир. Тошкентда мени энг кўп руҳлантирадиган жиҳат шундаки, Марказий Осиё нафақат географик, балки маданий ва меъморий жиҳатдан ҳам чинакам чорраҳада жойлашган. Бу минтақада маконни идрок этиш бўйича асрий анъаналар сақланиб қолган. Буни ички ҳовлилар, бозорлар ҳамда ёруғлик ва соянинг ўзаро уйғунлигида кўриш мумкин. Янги авлод меъморлари олдида турган асосий вазифа — модернизация қилиш керакми ёки йўқ, деган савол эмас, балки бой меросимизни йўқотмасдан, уни қандай қилиб замонавий ривожлантиришдир. Бу ерда мен учрашган талабалар айнан энг долзарб ва муҳим саволларни ўртага ташламоқда. Бу эса менга катта умид бағишлайди”, – дэди BIG асосчиси Бярке Ингелс.
CAU Arch Summit 2026 халқаро анжумани доирасида, шунингдек, Zaha Hadid Architects, Mangera Yvars Architects, Cross Works ҳамда Жаҳон банки каби нуфузли ташкилотлар вакиллари ҳам иштирок этишди. Халқаро спикерлар сафидан Паоло Маттеутси, Патриция Урлан, Муҳаммад Нада, Али Мангера, Ҳакан Агжа ва соҳанинг бошқа етакчи экспертлари ўрин олди.
“Бугун биз технологиялар шиддатли суръатлар билан ривожланаётган даврда яшаяпмиз. Сунъий интеллект ва янги рақамли воситалар ҳаётимизга кириб келар экан, бу ўзгаришларга қарши туриш эмас, балки уларнинг моҳиятини англаш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. Технологияларни шунчаки ёрдамчи восита сифатида қабул қилиш лозим. Меъморлар ҳамон асосий масъулиятни ўз зиммаларига олган ҳолда, ўз тажрибаси, қадриятлари ва ижодий салоҳиятига таяниб, технологиялардан қандай фойдаланишни ҳал қилиш ҳуқуқига эгадирлар. Технологиялар билан курашиш ўрнига, дизайндаги инсоний ёндашувни сақлаб қолган ҳолда, уларни қабул қилишимиз керак деб ҳисоблайман”, — дея таъкидлади BIG бюросининг бизнесни ривожлантириш бўйича менежери Патриция Урлан.
Саммит дастуридан ўрин олган маърузалар, панель мунозаралари ва очиқ мулоқотлар меъморчиликда санъатнинг ўрни, ўзбек меъморий ўзига хослиги, замонавий шаҳарсозлик ҳамда шаҳарлар келажаги каби долзарб мавзуларга бағишланди.
Re:Field – ғоялар, санъат ва меъморий ечимлар макони
CAU Arch Summit 2026 доирасидаги Re:Field Hackathon, Re:Field Art Expo ҳамда Re:Field Architecture & Design Expo лойиҳалари анжуманнинг марказий воқеасига айланди. Мазкур лойиҳалар шаҳар ва қишлоқ ҳудудларини янгича нигоҳ билан қайта англаш, келажак меъморчилиги ҳамда шаҳарсозликнинг замонавий ёндашувларини тадқиқ этишга бағишланди.
Re:Field Art Expo доирасида ўқувчилар, талабалар ва ёш ижодкорлар шаҳар ҳамда қишлоқ муҳитидаги долзарб масалаларга бағишланган бадиий ва архитектура ишларини намойиш этдилар. Кўргазма инсталляциялар, рангтасвир ва графика асарлари билан бир қаторда, дизайн ҳамда меъморчилик соҳасидаги лойиҳаларни ҳам ўзида бирлаштирди.
Дастурнинг алоҳида йўналиши бўлган Re:Field Hackathon архитектура хакатони эса шаҳар ҳудудларини, айниқса, бўш турган ва қаровсиз қолган жойларни қайта жонлантириш (ревитализация) мавзусига бағишланди.
Иштирокчилар қизғин жамоавий муҳитда реал кейслар устида ишлаб, ҳудудлар қиёфасини ўзгартириш бўйича ўз концепцияларини тақдим этдилар. Хакатонда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистоннинг 16 та етакчи олийгоҳидан жами 100 га яқин вакил жам бўлди.
Хакатон ва кўргазмалардан ташқари, саммит дастуридан ҳайкалтарошлик, ганчкорлик ҳамда сунъий интеллект визуализацияси бўйича маҳорат дарслари, ўқув сессиялари, профессионал мунозаралар ва ғолибларни тақдирлаш маросими ўрин олди.
Архитектура – CAU ривожланиш стратегиясининг таркибий қисми
CAU Arch Summit 2026 профессионал ҳамжамият, халқаро экспертлар ҳамда Марказий Осиё меъморларининг янги авлодини ўзида жамлаган Central Asian Universityнинг нуфузли халқаро майдонига айланди.
– Мазкур лойиҳани шунчаки ҳайратланарли воқеа, деб ҳисоблайман. Тошкент шаҳрига келган жаҳон даражасидаги меъморлар билан кўришиш, уларни тинглаш ва шахсан мулоқот қилиш талабалар учун бебаҳо ютуқдир. Замонамизнинг энг буюк архитекторларидан бирини таклиф қилганингиз Central Asian University талабалари учун чинакамига ноёб имконият бо‘лди”, — дея та’кидлади “Tashkent Modernism” лойиҳаси асосчиси Александр Федоров.
Форумнинг ўтказилиши Central Asian Universityнинг Марказий Осиёда халқаро таълим ва профессионал муҳитни ривожлантириш стратегиясида муҳим қадам бўлди. Университет архитектура ва шаҳарсозликни шунчаки академик фанлар деб эмас, балки келажак авлодларнинг ҳаёт тарзи, маданияти ва шаҳар муҳити сифатини белгиловчи муҳим воситалар деб билади.
Бу йўналишда Central Asian Universityнинг Архитектура ва дизайн мактаби алоҳида ўринга эга. Айни шу йилнинг ўзида мактабнинг янги кампуси ўз фаолиятини бошлайди. У талабаларнинг билим олиши, йирик лойиҳалар устида ишлаши ва касбий жиҳатдан камол топиши учун яратилган чинакам замонавий масканга айланади.
- CAU Arch Summit 2026 – Марказий Осиёнинг архитектура ва шаҳарлар келажаги бўйича глобал мулоқотдаги ўрнини кўрсатувчи муҳим тадбирдир. Биз ишонамизки, Ўзбекистон архитекторларининг янги авлоди нафақат жаҳон тенденцияларига эргашиши, балки уларни шакллантириши ҳам керак. Бярке Ингелс, Паоло Маттеутсси ва Моҳамед Нада каби иштирокчиларни ўз талабаларимиз ва маҳаллий ҳамжамиятлар билан бирлаштириб, биз интилишларни ҳақиқатга айлантира оладиган мулоқот яратмоқдамиз. Cэнтрал Ациан Университй ҳам айнан шундай муҳитни яратишга интилади, — дея таъкидлади CAU Архитектура ва дизайн мактаби декани Шукрулло Жаҳонгиров.
Янги инфратузилма та’лим жараёнини янада амалий форматда ташкил этиш имконини беради, бунда архитектура ва дизайн амалиётга таянган ҳолда, шакл, макон ҳамда реал вазифалар устида ишлаш орқали о‘рганилади.
Central Asian University haqida
2019 йилда Ўзбекистонда ташкил этилган Central Asian University бугунги кунда мамлакатимиздаги энг шиддат билан ривожланаётган хусусий олий таълим муассасаларидан бири саналади.
Университетда тиббиёт, стоматология, бизнес, архитектура ва дизайн, муҳандислик, туризм ва меҳмондўстлик каби нуфузли ҳамда замонавий соҳалар бўйича халқаро таълим дастурлари йўлга қўйилган. Замонавий кампус, халқаро тажрибага эга профессор-ўқитувчилар жамоаси ҳамда асосий эътиборнинг амалий билимлар беришга қаратилгани CAUʼни дунёнинг турли нуқталаридан келган талабалар учун жозибадор танловга айлантирмоқда.
Central Asian University Round University Ranking 2025 жаҳон рейтингида TOP-1000 таликка кирган, THE Impact Rankings 2025 рейтингида дебют қилган, Science and Innovation Awards таъсис этган мукофотга кўра 2024 йилда «Ўзбекистоннинг энг инновацион университети» деб топилган, шунингдек, AD Scientific Index бўйича 2025 йилда «Ўзбекистоннинг биринчи ёш университети» дея эътироф этилган. Бундан ташқари, CAU QS Stars халқаро рейтингида 4 юлдузга сазовор бўлиб, Ўзбекистонда бундай эътироф даражасига эришган ягона хусусий университетга айланди. 2025 йил якунларига кўра, Central Asian University (CAU) Science and Innovation Awards версияси бўйича энг яхши нодавлат олий таълим муассасаси деб тан олинди.
CAU стратегик халқаро ҳамкорликни фаол ривожлантириб, Германия, Швейцария, АҚШ ва бошқа мамлакатлар университетлари билан қўшма академик ҳамда тадқиқот лойиҳаларини амалга оширмоқда. Инновацион таълим модели ва глобал ҳамкорликка йўналтирилганлиги туфайли университет минтақадаги олий таълим соҳасининг етакчи иштирокчиларидан бири сифатидаги ўз мавқейини мустаҳкамламоқда.
Телефон: (+998) 71-200-05-22, (+998) 71-208-12-34
Электрон почта: admission@centralasian.uz
Сайт: centralasian.uz
Instagram: @cauniversity.official