Ёш каратэчиларимиз Фужайра турнирида 7 та медалли бўлди
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида ёш спортчилар ўртасида ўтказилган “Karate One” премьер лига мусобақаси якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 7 та медални қўлга киритди.
93 та мамлакатнинг 2 минг 200 нафардан зиёд ёш каратэ WKF усталари қатнашган халқаро турнирда терма жамоамиз аъзолари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медаллари жамғаришга муваффақ бўлди.


Маҳоратли ёш каратэчиларимиздан Суҳроб Саъдуллаев 61 килограмм вазнда, Солижон Сойибов -57 килограммда олтин, 16-17 ёшлилар ўртасида Асилбек Қобилов(-76 кг.), 14-15 ёшлилар ўртасида Сарвиноз Лапасова ( -54 кг.), 12-13 ёшлилар орасида Сирожиддин Фармонов (-45 кг.) кумуш, 16-17 ёшлилар баҳсларида Саидабону Мусохонова (-66 кг.) ва 14-15 ёшлилар жанглари сўнггида Артур Каримбоев (-57 кг.) бронза медалларига эга чиқди.
Т.Рўзиев, ЎзА