ФОТОРЕПОРТАЖ
Пойтахтимиздаги Олимпия шаҳарчасида аёллар ўртасида волейбол бўйича Марказий Осиё чемпионати бошланди.
Чемпионатда Эрон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этмоқда.
Ўйин олдидан мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё волейбол ассоциацияси, Ўзбекистон волейбол федерацияси масъуллари, мусобақани ўтказиш ташкилий гуруҳи аъзолари иштирок этди. Сўнгра қисқа дастурда концерт уюштирилди.
Илк ўйин Ўзбекистон ҳамда Тожикистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Кескин ва муросасиз ўтган учрашувда қизларимизнинг қўли баланд келди: Ўзбекистон – Тожикистон 3:0.
[gallery-25564]
Волейболчи қизларимиз кейинги учрашувни эртага 2 октябрь куни Қирғиз Республикаси жамоасига қарши ўтказади.
Марказий Осиё чемпионати баҳслари 5 октябрга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА