Бугун, 2025 йил 4 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади.

Унда Сенат ва Ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда. 

Сенат Раиси Танзила Норбоева бошқараётган мажлис видеоконференцалоқа тизимидан фойдаланган ҳолда ўтказилмоқда. Мажлис жараёнлари Сенатнинг YouTube тармоғидаги расмий саҳифаси орқали онлайн ёритилмоқда.    

Ялпи мажлис кун тартибига “Масъулияти чекланган жамиятлар тўғрисида”, “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”, “Ноширлик фаолияти тўғрисида”ги қонунлар киритилган.

Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш жараёнлари янада жадаллаштирилиши, кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими  такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларни кўриб чиқиш режалаштирилган.

Ялпи мажлисда айрим қонун ҳужжатларига транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун ҳамда  парламент назорати доирасидаги қатор масалалар, хусусан, Бош прокурорнинг прокуратура органларининг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ва Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маъруза кўриб чиқилади.

Самарқанд вилоятининг айрим ҳудудлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги, талабалар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, ўқувчиларни сифатли дарсликлар билан таъминлаш юзасидан парламент сўровлари юборишга оид масалалар муҳокама этилади. 

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, илмий-тадқиқот институтларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва соҳада илм-фан ютуқларини жорий қилиш бўйича парламент сўрови натижаларини муҳокама қилиш, Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала ҳам сенаторлар эътиборида бўлади. 

Мажлисда кўриб чиқиладиган барча масалалар ҳақида батафсил ёритиб борамиз. Бизни кузатиб боринг! 

Норгул Абдураимова,

Носиржон Ҳайдаров (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенатнинг ўнинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади