2024 йил май ойида БМТ Бош котиби ўринбосари, БМТ аёллар тузилмаси ижрочи директори Сима Бахуснинг Ўзбекистонга амалга оширган ташрифи мобайнида БМТ аёллар тузилмаси офисини Тошкентда очиш бўйича олий даражадаги келишувга эришилган.

Мазкур келишув натижасида Тошкентда БМТ аёллар тузилмасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси очилди. 

Сенат Раиси Танзила Норбоева БМТ аёллар тузилмаси ваколатхонаси очилиши мамлакатимизда гендер тенглик соҳасидаги ютуқлар эътирофи эканини қайд этди. Икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, конструктив ҳамкорликни изчил ривожлантириб боришда ваколатхона катта роль ўйнайди.

БМТ аёллар тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори ўринбосари Элиза Фернандес Саенс офиснинг мамлакат аёллари ва қизлари учун шериклик, тараққиёт ва умид тимсоли сифатидаги аҳамиятини таъкидлади. Тенгликка эришиш йўли ушбу офиснинг очилиши билан тугамайди, балки янги умид ва тўхтовсиз олдинга интилиш ила давом этади. 

БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Сабина Маҳл офиснинг очилиши мамлакатнинг инсон салоҳиятини ривожлантириш ва гендер тенгликка қатъий содиқлигини тасдиқлаши, БМТ аёллар тузилмаси билан ҳамкорлик эса ушбу вазифаларни амалга оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

Н.Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда БМТ аёллар тузилмаси ваколатхонаси очилди