“Ўзбеккосмос” шўрланган ерларни космик мониторинг қилишни бошлади (+видео)
“Ўзбеккосмос” агентлиги сунъий йўлдош тасвирлари ёрдамида тупроқнинг шўрланиш даражасини аниқлаш бўйича синов лойиҳани бошлади.
Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлигида “Ўзбеккосмос” агентлиги ҳамда БМТ ҳузуридаги Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ҳамкорлигида ўтказилган семинарда батафсил маълумот берилди.
Ушбу семинарни ўтказишдан асосий мақсад шу йўналиш бўйича фаолият олиб борадиган вазирлик ҳамда идоралар билан фикр алмашиб, уларнинг таклифлари асосида лойиҳани амалга оширишдан иборат.
Тадбирда БМТнинг Осиё ва тинч океани ижтимоий комиссияси ҳамда Хитой фанлар академиясининг масъул вакиллари иштирок этишди.
Таъкидланишича, лойиҳани амалга ошириш учун синов ҳудуди сифатида Жиззах вилоятининг Зарбдор ва унга туташ туманларидаги 90 та экин майдонлари танлаб олинган. У ерда сунъий йўлдошдан олинган суратлар орқали ерларнинг шўрланиш даражаси ўрганилиб, лаборатория текширувлари учун нусха олинади ва чуқур текширилади.
[gallery-21845]
Бу орқали яқин йиллар давомида мамлакатдаги энг шўрланган ерларнинг аниқ статистикасини юритиш, қишлоқ хўжалиги учун ҳосилдор майдонларни аниқлаб бериш, фермерлар учун экин майдонларининг ҳолати бўйича тўлиқ маълумот тақдим этиш мумкин бўлади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ni_NbKWBysU" title="“Oʻzbekkosmos” shoʻrlangan yerlarni kosmik monitoring qilishni boshladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Натижада эса қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш борасида ресурс ва хомашёларни тўғри тақсимлаш, ерларнинг шўрланиш даражаси ва жойнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда агротехник чораларни кўриш имконияти пайдо бўлади.
Н.Раҳмонова, О.Мирсоатов (сурат), Н.Абдувоитов (видео),
У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА