Янги қурилаётган уй сотиб олаётганда алданиб қолмаслик учун уйнинг қонуний ёки ноқонуний эканлигини билишнинг энг замонавий усули, бу қурилиш объектида ўрнатилган QR кодлардир. “Қурилишда давлат назорати” (nazorat.mc.uz) ахборот тизимида ҳар бир объект учун QR кодли паспорт жорий этилди.

Эндиликда, ҳар бир қурилаётган объектга буюртмачи ёки қурувчи томонидан QR код илиб қўйилади. Ушбу QR кодга телефонни йўналтириб, қандай объект қурилаётгани, буюртмачи, лойиҳачи ва қурувчи ташкилотлар номлари, қурувчининг рейтинги, лойиҳага тегишли шаҳарсозлик ҳужжатларига эга бўлиш мумкин. Шунингдек, объектнинг фойдаланишга топшириш муддатлари билан танишиш имконияти ҳам мавжуд. 

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ана шулар тўғрисида маълумот берилди. 

Матбуот анжуманида қайд этилишича, шаффофликни таъминлаш мақсадида қурилиш соҳасида “Рейтинг” ва “Тендер” электрон платформалари жорий қилинган бўлиб, 2024 йилда ушбу тизимлар янада такомиллаштирилди. 

“Рейтинг” платформаси орқали қурилиш соҳасидаги 19,263 та ташкилотнинг фаолияти 4 асосий йўналиш бўйича баҳоланади. 

Платформада инсон омилисиз автоматик баҳолаш амалга оширилади, бу эса шаффофлик ва объективликни таъминлайди. Тизим орқали ташкилотлар рейтинг натижаларини жамоатчиликка очиқ қилиб, уларнинг иши тўғрисидаги маълумотларни ошкора қилади. Бу ўз навбатида, қурилиш соҳасидаги хуфиёна иқтисодиёт улушининг қисқаришига ва айланма маблағлар ҳамда махсус техникалар сонининг ошишига олиб келди. 

“Тендер” платформаси давлат харидларини шаффоф ва автоматик ўтказиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бу платформада иштирокчиларнинг маълумотлари автоматик равишда баҳоланади, тендерлар эса инсон омилисиз, объектив ва ошкора равишда ўтказилади. Платформа вазирликлар ва идоралар билан интеграция қилинган бўлиб, тендер жараёнида иштирокчи ташкилотларнинг барчаси тенг ҳуқуқли рақобат олиб боришини таъминлайди. 

Бундан ташқари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги барча 16 та давлат хизматлари рақамлаштирилиши натижасида аҳоли ва бизнес эгаларига уйдан чиқмаган ҳолда хизматлардан фойдаланиш имконияти яратилди. Шунингдек, хизмат кўрсатишда қоғозбозлик ва оворагарчиликка чек қўйилди. Жорий йилда кўп квартирали уйлар ва бошқа кўчмас мулк объектларини улуш киритиш асосида қуришда эскроу тизимини жорий этиш режага киритилган. 

Бу қурилиш соҳасидаги янги инновацион тизим бўлиб, у қурилиш лойиҳалари бўйича молиявий хавфсизликни таъминлаш ва эҳтимолий хатоларнинг олдини олишга йўналтирилган. Бу тизим орқали қўп квартирали уйлар қурилиши жараёнини мониторинг қилиш, харажатларни ва тўловларни тўғри ва тартибга солиш имконини беради. Уй-жой коммунал соҳасини ривожлантириш, тизимларни модернизация қилиш ва рақамлаштиришда ҳам кўплаб лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, кўп қаватли уйларни бошқариш тизими ҳам тўлиқ рақамлаштирилиб, умумий йиғилишлар, ҳисоботлар, мурожаатлар ва диспетчерлик хизматлари рақамли кўринишга ўтказилади. 

Кўп қаватли уйларнинг техник паспортлари ҳам ишлаб чиқилади. Бунинг учун дастлаб 1991 йилгача қурилган уйлар хатловдан ўтказилиб, техник паспортлари яратилади. Шу асосда барча уйлар ҳолатини аниқ кўриш мумкин бўлган электрон база ишга туширилади. Ушбу паспортлар асосидаа таъмирланадиган ёки реновацияга тушадиган уйлар рўйхати шакллантирилади. 

Кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи бошқариш органларини рўйхатдан ўтказиш тизими ҳам тўлиқ онлайн форматга ўтказилди. Ушбу тизим орқали Бошқариш органлари фаолиятининг рўйхати, уйларни бириктириш, бошқариш органлари тўғрисида очиқ маълумотларни юритиш, эълон қилиб бориш, ходимлари, моддий техник базаси, қарздорлиги тўғрисидаги маълумотлар, раҳбар ва ходимларининг малака даражалари тўғрисида маълумотлар юритилади ва фаолияти методик таъминланиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилади. 

Қайд этилишича, “Турар жой” миллий ахборот тизими яратилиб, тизимга уйларнинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотлар киритилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Cj3cYgptFSc" title="Endi uylarning qonuniy yoki noqonuniy qurilayotganini QR kod orqali aniqlash mumkin" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энди уйларнинг қонуний ёки ноқонуний қурилаётганини QR код орқали аниқлаш мумкин (+видео)