Бугунги кунга қадар, “Қурилиш соҳасида давлат хизматлари” электрон платформаси орқали 1,2 миллиондан ортиқ аризалар кўриб чиқилиб, 750 мингдан зиёди ижобий рухсатномалар билан таъминланди.
2017 йилдан бошлаб, қурилиш жараёнларини соддалаштириш ва тартибга солиш учун чоралар кўрила бошлади. 2019 йилда Президентининг "Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Натижада 2020 йил февралда Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази ташкил этилди. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими 2021 йил 1 январдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида тўлиқ ишга туширилди. Тизимнинг 5 та асосий модули мавжуд:
Ушбу тизим ҳақида кенгроқ маълумот олиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Бош мутахассис Айсулув Айдарова ва Бизнес жараёнларини рақамлаштириш бўлими бош мутахассиси Аҳаджон Аҳмаджонов билан суҳбатлашдик.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6K8gjncr7CI" title="Noqonuniy qurilishlarga qarshi kurashda QR kodlar yordamida yangi nazorat tizimi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Нишонбой Абдувоитов, Улуғбек ТЎХТАЕВ, Искандар ИСМАТОВ, ЎзА