Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш ва тиббиёт соҳаси мутахассисларини халқаро стандартлар асосида тайёрлаш йўналишида яна бир муҳим қадам қўйилди.

Пойтахтимиздаги Абу Али ибн Сино номидаги 1-сон республика жамоат саломатлиги техникуми базасида Германия тиббиёт академиясининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Лойиҳа Миграция агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Германиянинг Aaxen университет клиникаси ҳамда Швейцариянинг “Globogate Concept AG” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.

Тадбирда олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров, Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев, Германия элчихонаси миссия раҳбарининг ўринбосари Клеменс Шванхолд, “Capmont GmbH” компанияси бош директори Армин Вайбел, Аахен университети клиникаси директори Марио Ҳобен ҳамда бошқа хорижий меҳмонлар иштирок этди.

Маросим давомида лойиҳа мақсадлари ва кутилаётган натижалар ҳақида батафсил маълумот берилди ҳамда академия фаолияти билан танишув ташкил этилди.

Германия тиббиёт академияси битирувчилари икки давлат томонидан тан олинадиган дипломга эга бўлиб, Германияда ҳамшира сифатида юқори ва барқарор маош асосида фаолият юритиш имкониятига эга бўлишади.

Нигора Раҳмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Германия тиббиёт академияси очилди