Миллий кутубхонада “Китобхон оналар куни” ўтказилди
Тадбир доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган “Китобхон ҳарбий оилалар” мавзусида адабий-бадиий кеча ҳам ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси, ДХХ Чегара қўшинлари, Ички ишлар вазирлиги ҳарбийлари, Тошкент вилояти "Оқила аёллари" ва zoom платформаси орқали юртимизнинг барча вилоятларидан фаол китобхон аёллар иштирок этди.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда оналарнинг ҳиссаси беқиёс эканини эътироф этди. Фарзандларни китобга, мукаммал бадиий адабиётга меҳр қўйишида соғлом оилавий муҳит, ота-оналарнинг тарбияси, муносабатини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди.
Маърифий тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан китоб тақдимоти бўлиб ўтди.

Ҳарбий китобхон аналог чиқишларида мутолаа қилинган китоб шарҳлари даврани янада қиздирди.
Тадбир сўнгида Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан китоблар совға сифатида топширилди.

Н.Усмонова, ЎзА