Мозийга қайтиб...

Узоқ ва яқин тарихимиз ҳамда буюк аждодларимиз ҳаётидан сўзловчи “Мозийга қайтиб...” лойиҳамизнинг навбатдаги сони XIX асрнинг иккинчи ярми ва XX аср бошларида ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири Ҳазиний уй-музейидан тайёрланди.

“Ҳижрон ўтиға бағрим сўзона тонг отқунча,

Ўртаб юрагим, жисмим бирёна тонг отқунча”

Ҳазинийнинг юқоридаги мисралар билан бошланувчи машҳур “Фарғона тонг отгунча” ғазалини билмаган ёки эшитмаган киши бўлмаса керак. Маълумотларда бу ғазал мустамлакачилик давридаги муҳит сабаб дунёга келгани, унда ўз Ватани, ўз она шаҳрига сиғмаган зиёлилар изтироби акс эттирилгани ҳақида айтилган. Ҳазинийнинг қолган барча ғазал ва шеърлари ҳам худди шундай юрак дарди билан битилган. У замонасининг халқчил шоирларидан эди.  

Зиёвуддин Дониёлхон ўғли Ҳазиний 1867 йилда Фарғона вилояти Учкўприк тумани Катта Кенагас қишлоғида туғилган. Ёш Зиёвуддин бошланғич мактабни ўз қишлоғида тамомлагач, Қўқондаги Жоме мадрасасида Қуръон, тафсир, ҳадис, фиқҳ, калом, адабиёт илмларини ўзлаштирди. Диний мушоҳада ва ижодда етук бўлган Зиёвуддин Ҳазиний 1904 йилда шоир ва ҳофиз сифатида шуҳрат топди. Халқ уни “Эшон бува”, “Ҳазиний тўра” номлари билан эъзозлай бошлади.

[gallery-21140]

Ҳазиний ХIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср биринчи чорагида ўлкамизда мураккаб тарихий вазият ҳукм сурган бир даврда яшаб ижод қилди. Бу даврда Қўқон, Хива ҳамда Бухоро адабий муҳитида янгича маърифатпарварлик йўналишларида асарлар яратган Аҳмад Дониш, Фурқат, Ибрат, Комил каби ижодкорлар ўзбек адабиётида янги бир босқични бошлаб берди.  

ХХ асрнинг дастлабки ўн йилликларида шеърият ихлосмандлари орасида Зиёвуддин Ҳазиний шу қадар шуҳрат қозонганки, биргина “Баёзи Ҳазиний” китоби 1910-1913 йиллар давомида 7 марта чоп этилган.

Ҳазиний шеъриятининг энг муҳим хусусиятларидан бири халқ тили ва дилига яқин усулда ижод қилганлигидир. Профессор Абдурауф Фитрат эса Муқимий ва Фурқат қатори Ҳазиний асарларини ҳам “кўпчиликнинг туйғу, завқига ёқиб“ тушган ижод намунаси сифатида эътироф этади. Унинг адабий мероси – тўрт минг мисра атрофида.

Шоирнинг халқ тили ва дилига яқин, равон, мутаасир шеърлари кўплаб ҳофизлар томонидан халқ сайилларида, тўйларда ва турли маъракаларда айтилган. Унинг “Ё ҳаёт ан набий” радифли ғазали билан айтилган қўшиқ Ҳамроқул қори ижросида граммофон пластинкасига ҳам ёзиб олинган. “Фарғона тонг отгунча” қўшиғига Мухторжон Муртазоев куй басталаган. Ҳазиний ижодидаги панд-насиҳатлар, ўгитлар баркамол авлод тарбиясида муҳим аҳамият касб этади.

Ҳазиний 1923 йилда вафот этган бўлиб, Кенагас қишлоғидаги қабристонга дафн этилган. Ҳозирда ушбу қабристон ободонлаштирилиб, Ҳазиний қабри устига мақбара қурилган.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан шоир шахсиятига эҳтиром сифатида қатор ишлар амалга оширилди. Хусусан, вилоят маданият бошқармаси ходимлари томонидан музейнинг илмий концепцияси, музей экспозициясининг мавзувий ҳамда музей ходимларининг штатлар жадвали ишлаб чиқилди. Унга кўра, музей экспозициясини бадиий безаш ва музей ҳудудида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Ушбу концепцияга мувофиқ, Ҳазиний даври ва унинг адабий мероси билан алоқадор экспонатлар йиғилган. Экспонатларнинг аксар қисми Ҳазиний даври тарихи ва маданияти билан боғлиқ бўлиб, ушбу буюмлар орқали XIX аср охири ва XX аср бошларидаги Қўқондаги маданий ҳаёт, адабий муҳит ҳақида маълумот олиш мумкин.

Ҳазиний уй-музейи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 июлдаги “Эркин Воҳидов мемориал музейи ҳамда Ҳазиний уй-музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорига асосан ташкил этилган. Айни кунда ушбу музей Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейи филиали сифатида фаолият юритмоқда.

– Ҳазиний бобомиз уй-музейига ташриф буюрувчилар сони йилдан-йилга ортаётгани бизни жуда қувонтиряпти, – дейди музей раҳбари Наргиза Ваҳобова. – 2024 йилда 4 минг нафардан ортиқ ҳамюртимиз музейга ташриф буюриб, мумтоз адабиётимиз ёрқин вакилининг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумотга эга бўлди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керак, Ҳазиний уй-музейи XIX аср охири XX аср бошларидаги Қўқон адабий муҳити, бу даврда яшаб ижод этган буюк аждодларимиз ҳақида ҳикоя қилиш билан бирга, яна кўп йиллар халқимизнинг маънавий оламини бойитишга хизмат қилади. Шундай экан, Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги Кенагас қишлоғида жойлашган ушбу масканга албатта ташриф буюринг.  

“Мозийга қайтиб...” лойиҳасининг аввалги сонларида узатилган фоторепортажларни қўйидаги  ҳаволалар (https://uza.uz/posts/584824) (https://uza.uz/posts/591857) (https://uza.uz/posts/598274) (https://uza.uz/posts/17760) орқали кўришингиз мумкин.  

Камола ЮСУПОВА,

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳазиний уй-музейидан фоторепортаж