“Мозийга қайтиб иш кўрмоқ хайрлидир”, деган эди буюк адибимиз Абдулла Қодирий. Зеро, мозийни билиш, унинг қаъридан сабоқ олиш орқали инсон ўзлигини, замон ва макондаги ўрнини англайди, келажак сари собит қадам ташлайди.

Эътиборингизга тақдим этилаётган янги, “Мозийга қайтиб...” лойиҳаси тарихимиз ва буюк аждодларимиз ҳақидаги маълумотлар тарғиботига қаратилган. 

Мазкур лойиҳада бой тарихимиз, буюк аждодларимизнинг маънавий меросини намоён этувчи масканлар – музейлар, тарихий обидалар, муқаддас қадамжолардан фоторепортажлар бериб борилади.  

Лойиҳамизнинг илк сони Абдулла Қодирий уй-музейидан тайёрланди. 

[gallery-16702]

Абдулла Қодирий уй-музейи адиб таваллудининг 125 йиллиги муносабати билан 2019 йилда пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани Самарқанд дарвоза кўчасидаги адиб яшаб, ижод қилган хонадонда ташкил этилган. 

Уй-музей ўзбек адабиёти тарихида ўчмас из қолдирган, унинг ривожи учун муносиб ҳисса қўшган  буюк адибнинг ҳаёт ва ижод йўли, бой адабий мероси, болалиги ўтган масканни бугунги кун кишиларининг кўз олдида жонлантириш ҳамда Тошкент тарихи саҳифаларини ёритишга хизмат қилиши билан беқиёс аҳамиятга эга. 

Бобомерос боғ-ҳовлида адибнинг набираси, адабиётшунос олим, Хондамир  Қодирий мезбон сифатида истиқомат қилади. 

Уй-музей ҳовлисининг тўрида адиб ҳайкали ўрнатилган. Ҳайкалтарош Баҳром Норбоев томонидан ишланган ҳайкалда адиб сиймоси бир қўлида китоб тутган, ўйчан ва мулоҳазага берилган тарзда тасвирланган. 

Марказда 1928 йилда Абдулла Қодирий ўз қўли билан бунёд этган икки қаватли шийпонча жойлашган. Бу ерда замонанинг алломалари Алексей Толстой, Сўфизода, Ойбек, Комил Яшин, Ғафур Ғулом, Садриддин Айний, Абдулла Қаҳҳор, Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Ҳамид Олимжон, Юнус Ражабий каби ёзувчи ва санъаткорлар тунларни тонгга улаб, гурунг қилган. Абдулла Қодирий “Ўтган кунлар”, “Меҳробдан чаён”, “Обид кетмон” асарларини ушбу ёзги шийпонида, баҳаво табиат бағрида илҳомланиб яратган.

Ҳовлидаги ҳар бир дарахт ва ҳар бир қарич ерга ишлов беришда Қодирийнинг меҳнати синган. Улуғ адиб ўлмас асарлар ёзиш билан бир қаторда яхшигина соҳибкор ҳам бўлган, боғида етиштирган тотли мевалардан барчага улашган. Эшик қоқиб келган ҳар бир кишини хоҳ у ҳунарманд, деҳқон, мардикор бўлсин, хоҳ зиёли ёки тўра очиқ чеҳра билан кутиб олган, дастурхон ёзиб меҳмон қилган.  

Уй-музей тўрт хонадан иборат, иккита экспонатлар зали, битта конференция зали мавжуд. Конференция залида турли суҳбат, хотира кечалари ўтказилади. 

Киришдаги нақшинкор ёғоч эшик, адиб ижодхонаси, уй тўридаги сандал, токчадаги кўрпачалар, адибнинг либослари, рўзғорда фойдаланган буюмлар, чинни идишлар, барчаси ўша давр муҳитини эслатади. Ёзувчи ижодини батафсил ўрганишга мўлжалланган хона ҳамда экспонатлар залида адибнинг ҳаёти, ижодига оид буюмлар, маънавий жасорати акс эттирилган картиналар, унинг илк асарлари нашр этилган газета ва журналлар, дастлабки китоблари, машҳур романлари, бошқа тилларга ўгирилган асарлари мужассам. Мўъжаз кутубхонада адибнинг, ўзбек ва жаҳон ижодкорларининг асарларидан иборат китоблар жамланган. 

Ҳовлидаги икки ғилдиракли арава киши эътиборини тортади. 

“Ўтган кунлар” романида Мирзакарим қутидор, Офтоб ойим, Кумушбиби Марғилондан Тошкентга – Юсуфбек ҳожининг уйига 12 кунлик йўлни “Қўқон арава” да босиб ўтгани тасвирланган. Асарда келтирилган ўша машҳур “Қўқон арава” Фарғона усталари томонидан уй-музей учун махсус ясаб, совға қилинган.

XX аср халқимиз тарихида ўзликни англаш, миллий уйғониш даври билан бошланди. Жадидчилик ҳаракати номи билан тарихга кирган бу жараён халқимиз маънавий ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олди, бадиий адабиётда ҳам том маънода янгиланиш жараёни кечди. А.Қодирий бадиий ижодда туб сифат ўзгаришлар кечаётган мана шундай бир даврда адабиётга кириб келди. Адибнинг аксарият асарлари миллатпарварлик руҳида ёзилган бўлиб, жадидчилик ғоялари билан суғорилган. 

Абдулла Қодирий жасорати ҳар бир миллатдошимиз учун фахр ва ибрат, беқиёс ватанпарварлик мактабидир. Уй-музейда ана шу руҳиятнинг акс эттирилгани эътиборга сазовор.

Халқига, Ватанига хизмат қилиб, абадий барҳаёт сиймога айланган аждодларимиз жасорати, изтиробли кечмишларидан сўзловчи бу каби уй-музейлар катта тарбиявий аҳамиятга эга. Зеро, буюк боболаримизнинг ҳаёти ва фаолияти биз учун чинакам ибрат мактабидир. 

Камола ЮСУПОВА,

Даврон ЭРНАЗАРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЎзАда янги лойиҳа. Мозийга қайтиб...