"Ўзбекнефтгаз” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳукумат томонидан Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация қилиш лойиҳаси амалга оширилади. Ушбу лойиҳа асосида “Евро-5” синфидаги, юқори октанли бензин ишлаб чиқаришга ўтиш ва “Евро-2” синфидаги АИ-80 бензинидан воз кечиш белгиланган.

Шунингдек, лойиҳада “Евро-5” синфидаги юқори октанли “АИ-92” ва “АИ-95” бензинларини 60 фоиз ва 40 фоиз ҳажмда ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Уни параллел лойиҳалаш ва қуриш “Fast-Track” режимида амалга оширилади.  

Айни кунларда ушбу лойиҳани татбиқ этиш бўйича дастлабки чоралар кўрилмоқда.  

2024 йил 14 июнь куни Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва "CPECC" (China Petroleum Engineering and Consruction Coorparation) компанияси ўртасида асосий лойиҳани ишлаб чиқиш бўйича битимнинг имзоланиши ҳам шундай саъй-ҳаракатлардандир.  

Бундан аввалроқ, яъни жорий йилнинг апрель ойида Франциянинг технология лицензири “Axens” компанияси билан лойиҳа ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича шартнома имзоланган эди.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Хитой юқори сифатли бензин ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича ҳамкорлик қилади