Ҳамюртимиз Вейк-ан-Зее шаҳрида давом этаётган халқаро турнирда кетма-кет ўтказилган 3 та турда ғалабага эришди.

Дунё шахмат ишқибозлари эътибор марказида бўлган “Tata Steel Chess-2024" халқаро турнирининг кеча, 26 январь куни кечки пайти якунланган 11-турида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов аёлар ўртасида жаҳон чемпиони хитойлик Цзюй Вэньцзюнь  билан кураш олиб борди.

Абдусатторовнинг ҳужумлари, Цзюй Вэньцзюннинг ҳимояланиши остида кечган ўйиннинг 44-юриш ҳолатида хитойлик шахматчи таслим бўлишдан бошқа чораси қолмаганини англади. Бу эса Нодирбекнинг ғалабасини таъминлади. Ушбу ютуқ Абдусатторовни 7,5 очко билан турнирнинг “Masters” гуруҳида якка пешқадамга айланишига олиб келди.

11-турнинг қолган жуфтликларидаги баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:  

Доммаражу Гукеш – Алиреза Фирузжа 0,5:0,5;

Праггнанандҳаа – Донченко 0,5:0,5;

Пархам Магсудлу – Сантош Гужрат Видит 0:1;

Вэй – Вармердам 0:1;

Дин Лижен – Жордан Ван Форест 0,5:0,5;

Аниш Гири – Ян Непомняший 0,5:0,5.

Бугун, 27 январь куни Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида давом этаётган халқаро турнирнинг 12-турида Абдусатторов ҳиндистонлик Сантош Гужрат Видит билан баҳс олиб боради. Ушбу турда шунингдек, Алиреза Фирузжа – Ян Непомняший, Жордан Ван Форест – Аниш Гири, Вармердам – Дин Лижен, Цзюй Вэньцзюнь  – Вэй, Александр Донченко – Пархам Магсудлу, Доммаражу Гукеш – Праггнанандҳаа рўбарў келади.

Айтиб ўтганимиздек, Нодирбек Абдусатторов 7,5 очко билан “Masters” гуруҳида пешқадамлик қилаётган бўлса, ундан кейинги поғонада бораётган Гукеш 7 очкога, Аниш Гири, Сантош Гужрат Видит, Праггнанандҳаа ва Вэй 6,5 очкога эга бўлиб турибди.

“Tata Steel Chess-2024" турнирининг якунланишига бир тур қолганини назарда тутсак, 12-турда ўтказиладиган Абдусатторов – Сантош Гужрат Видит кураши мусобақа ғолиблиги йўлидаги марказий баҳслардан бири ҳисобланади.

Воқеалар ривожидан олдинга ўтган ҳолда таъкидлаш лозимки, ҳамюртимиз мазкур учрашувда ғалабага эришса, турнир ғолиблиги йўлида муддатидан олдин яшил чироқларни ёққан бўлади. Агар дуранг ҳолати қайд этилса, мусобақанинг сўнгги 13-турида Германия шарафини ҳимоя қилаётган Александр Донченко билан бўладиган ўйинни ҳам жиддийроқ ўтказиши керак бўлиб қолади.

Турнирнинг қолган икки туридаги вазият қай йўсинда кечишидан қатъий назар Нодирбек 86-бор ташкил этилаётган “Tata Steel Chess-2024"да янгиланаётган Ўзбекистоннинг интеллектуал салоҳияти не чоғли юксаклигини яна бир карра кўрсатгани билан қадрли бўлиб қолаверади.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдусатторов “Tata Steel Chess-2024" ғолиблиги остонасида