Португалияда ўтаётган Гран-при мусобақасида вакилларимиз муносиб иштирок этмоқда.
Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Дилшод Баротов мусобақанинг -60 кг. вазн тоифаси финалида бразилиялик Мише Аугустони мағлубиятга учратди ва олтин медални қўлга киритди.
Диёра Келдиёрова эса -52 кг. вазн тоифасидаги аёллар баҳси финалида венгриялик Рика Пуппни мағлуб этди ва терма жамоамиз ҳисобига иккинчи олтин медални келтирди.
Маълумот учун, мазкур ғалаба спортчиларимизга жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 700 очкони тақдим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА