“Tata Steel Chess-2024" халқаро турнирининг “Masters” гуруҳидаги баҳсларнинг ортда қолган 7-турида Нодирбек Аниш Гирини 1-0 ҳисобида мағлуб этди.
Нидерландияда давом этаётган мазкур нуфузли мусобақанинг 7-турида Видит – Фирузджа 1:0, Донченко – Цзюй Вэньцзюнь 0,5:0,5, Гукеш – Вармердам 1:0, Прагнанандха – ван Форест 0,5:0,5, Магсудлу – Непомняший 0,5:0,5, Вэй – Дин Лижэнь 0,5:0,5 натижалари қайд этилди.
Якунланган 7-тур ўйинларидан кейин турнир жадвалида Абдусатторов, Доммараджу Гукеш ва Аниш Гири очколари сонини 4,5 тага етказган ҳолда етакчига айланиб олган бўлса, улардан кейинги ўринда бораётган Алиреза Фирузджа ва Рамешбабу Прагнанандха 4 очкога эга бўлиб турибди.
Бугун, 21 январь куни халқаро турнирнинг 8-турида Нодирбек қора доналарда Ян Непомняший билан куч синашади.
Турнинг қолган баҳсларида Алиреза Фирузджа – Дин Лижен, Аниш – Вэй, ван Форест – Магсудлу, Вармердам – Прагнанандха, Цзюй Вэньцзюнь – Гукеш, Сантош Гуджрат Видит – Александ Донченко баҳс олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, “Tata Steel Chess-2024" 13 турдан иборат бўлиб, мусобақалар 28 январга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА