Ёҳуд аҳолини бепул тиббий таҳлиллар билан таъминлаш учун соҳага инвестиция киритган лойиҳанинг тақдири нима бўлди?

Хабарингиз бор, оммавий ахборот воситаларида “Intermed innovation” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамияти томонидан лицензиясиз тиббий фаолият олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Intermed innovation” эса поликлиникаларда таҳлилларни сифатли ва асосан бепул амалга оширилиши учун инвестиция киритгани, мақсади аҳолига қулайлик яратиш эканини таъкидламоқда.  

Ҳақиқатан, “Intermed innovation” 2021 йил сентябрь ойида Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) томонидан “Тошкент шаҳридаги Марказлаштирилган клиника диагностика лабораторияси” давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун оператор сифатида тайинланган. Бу ССВ билан имзоланган Оператор шартномаси билан расмийлаштирилган.  

Мазкур шартнома иловасида эса лойиҳага бириктирилган ва лаборатория фаолиятини олиб боришга рухсат берувчи Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 давлат поликлиникаси рўйхати бор.  

Лойиҳа бўйича инвестициялар киритилиб, шартнома мажбуриятлари муваффақиятли бажарилган. Жумладан, Тошкент шаҳридаги Марказлаштирилган клиника диагностика лабораториясининг замонавий кўп қаватли биноси қурилиб, энг янги лаборатория линияси билан жиҳозланган. Унда  соатига 3000 биоматериални таҳлил қилиш қуввати мавжуд.  

178 та биоматериални қабул қилиш пункти ташкил этилди. Улар тиббий асбоб-ускуналар ва буюмлар, реактив материаллар, ташкилий ва компьютер ускуналари билан жиҳозланди.  

Лойиҳага кирган поликлиникалар юқори тезликдаги GPON интернет тармоғи билан жиҳозланди. Электрон лаборатория ҳисоби ва ҳисоботи дастури (ЛИТ) ўрнатилган ҳолда барча топширилган таҳлиллар сонини ҳисобга олиш жараёни ҳамда уларни даволаш учун бирламчи чора-тадбирларни белгилаган ҳолда аҳоли касалликлари умумий статистикаси тизими яратилиши ва шаффофлик шакллантирилиши бўйича рақамлаштирилган тизим яратилди.

2023 йилдан бошлаб вазирлик томонидан белгиланган Юнусобод ва Олмазор туманлари аҳолисига тасдиқланган  пакетга кўра 24 хил таҳлил бепул кўрсатилди. (Агар бу таҳлиллар пуллик асосда бўлганида 250 миллион сўмга тенг бўлар эди).  

Бундан ташқари, лойиҳа доирасида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”да рўйхатда турган шахсларга бепул хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.  

Давлат сиёсатидан келиб чиқиб, ушбу соҳага инвестиция киритилиб, тиббиётнинг муҳим тармоғи бўлган тиббий таҳлилларни амалга ошириш тизими замонавийлаштирилмоқда.  

Бироқ, “Intermed innovation” вакилларининг фикрича, лойиҳани амалга ошириш давомида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг мансабдор шахслари бошиданоқ  Операторга бюрократик тўсиқлар яратиб келган.  

Поликлиникаларда ишлаш учун қўшимча рухсатномалар (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 4 та буйруғи ва шаҳар соғлиқни сақлаш ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 4 та буйруғи) ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги 178 та давлат поликлиникасининг ҳар бирига лицензия олиш зарурати тўғрисида мунтазам огоҳлантирган.  

Ваҳоланки, давлат поликлиникаларининг лаборатория хизматларини рақамлаштириш ва уларнинг салоҳиятини ошириш, аҳолига 263 турдаги таҳлилларни ўтказиш аҳоли манфаатига хизмат қилади.  

Бу аслида соғлиқни сақлаш мутасаддиларининг асосий вазифаси бўлиб, улар аҳолига касалликларнинг халқаро стандартларга мувофиқ арзон ва бепул диагностикаси учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганидан мумнун бўлиши, инвесторлар бунга кўмак кўрсатаётганидан миннатдор бўлиши керак эди. Лекин, амалда бунинг тескариси бўлмоқда.  

Ёки соҳа мутасаддилари бу амалиётларнинг хусусий клиникалардан, қиммат нархларда амалга оширилишидан манфаатдорми? Чунки поликлиникаларда анализ топшириш бефойда бўлиб қолгани учун, қолаверса шифокорлар аналиш учун беморларни хусусий клиникаларга йўллагани учун одамлар хусусий клиникаларга бориб, қиммат нархларда анализ топширишга мажбур бўлаётган эди.  

ССВ тиббиёт соҳасига кўмакчи бўлаётган “Intermed innovation”га ёрдамчи бўлиш ўрнига қоғозбозлик, маъмурий буйруқбозлик билан халақит бермоқда.

Шубҳасиз, Операторга нисбатан қабул қилинган қарорлар устидан шикоят қилишнинг қонуний имкониятлари ҳали тугамаган. Ишончимиз комилки, юқори суд органлари томонидан жуда қисқа вақт ичида “Тошкент шаҳридаги марказлашган клиник диагностика лабораторияси” давлат-хусусий лойиҳаси доирасида Операторнинг давлат поликлиникаларидаги фаолиятининг қонунийлиги ва вазирликнинг айрим мансабдор шахсларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш масаласи кўриб чиқилади.

Ушбу лойиҳа учун берилган барча рухсатномалар асосида ва, албатта, Оператор вакиллари иштирокида объектив ва адолатли қарор қабул қилинади.

Маълумот учун: “Intermed Innovation” МЧЖ ҚК Ўзбекистонда 2010 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. Хитой Халқ Республикасининг “Mindray Medical International Limited” ва “United Imaging” халқаро стандартларга мувофиқ тиббий ва лаборатория жиҳозларини ишлаб чиқарувчи етакчи халқаро компанияларининг, хусусан МКДЛ лойиҳасини амалга ошириш бўйича Ўзбекистондаги расмий ҳамкори ва вакили ҳисобланади.  

“Intermed Innovation ” МЧЖ ҚК EQAS (AҚШ), RIQAS (Буюк Британия), QCMD (Буюк Британия), ФСВОК (Россия), ИСО9001:2015 лаборатория хизматлари учун халқаро сифат сертификатларига эга бўлиб, 2022 йилда Ўзбекистонда референс-лаборатория юқори мақомини олган.

P.S: Ушбу масаладаги баҳсга ҳали нуқта қўйилмади. Шу мавзуда ЎзА расмий сайтида 2023 йил 11 июнь куни “Аҳолини бепул тиббий таҳлиллар билан таъминлашга ҳаракат қилаётган лойиҳа нега тўсқинликка учрамоқда?” сарлавҳали материал эълон қилинган. Унда “Intermed Innovation” томонидан амалга оширилаётган ижобий ишлар ва унга тўсиқ бўлаётган омиллар ҳақида батафсил ёритилди. Лекин ҳали бу муаммога ҳеч ким эътибор қаратмади. Шу боис бу мавзу эътибор марказимизда ва юқорида қўшимча далил ва эътирозлар келтириб ўтилди. Мавзуга яна қайтамиз. Сайтимизни кузатиб боринг...

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ССВ мансабдорлари қўяётган сунъий тўсиқлардан кимга фойда?