Ижтимоий тармоқларда “ДОК-1 MAKС” фожиасини фош қилган тиббиёт ходимлари ўз вазифасидан озод этилганлиги ёзилмоқда. Бу қанчалик асосли?
АОКАда Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Севара Убайдуллаева иштирокида ўтказилган бирифингда ушбу саволга ойдинлик киритилди.
Таъкидланишича, Самарқанд вилоятида кузатилган ҳолатга алоқадор бўлган 7 нафар тизимнинг мутасадди ва тиббиёт ходими ўз вазифасидан олингани рост.

– Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ вилоятга бориб, чуқур таҳлилий ўрганиш ўтказди. Ўрганишлар натижасида мазкур ходимлар томонидан қатор камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Шу сабабли бу мутасадди ходимлар лавозимидан озод этилди, – деди С.Убайдуллаева.
Ишчи гуруҳнинг таҳлилий асосда ўрганиш хулосаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Ҳудудий Соғлиқни сақлаш бошқармасига мазкур ҳолат юзасидан расмий хат жуда кеч киритилган. Шу сабабли қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилди. Ўрганиш жараёни давом этмоқда ва бу бўйича яна қўшимча маълумотлар бериб борилади.
ЎзА