Панжа ортидан қараш натижасида эса компания ўз ҳаракатларини давом эттириб, соддадил одамларни қармоғига илинтириб, мўмай даромад орттириш билан овора...

“BEVERLee Businees” компаниясининг фаолияти фирибга асослангани ҳақида кўплаб журналистик материаллар эълон қилинганига қарамай ҳали ҳамон тегишли идоралар бунга кўз юммоқда. Журналистлар томонидан келтирилган далилларни инкор этувчи материаллар ҳам кўринмади. Нега?.. Бу ерда қандай сир-синоат бор?

* * * 
Бугун коронавирус касаллиги кенг тарқалиб бормоқда. Одамлар ҳар қандай усуллар билан касалликка чалинмасликнинг, вирус юқтирганлар эса самарали даволанишнинг усулларини қидириб қолган. Ана шундай бир вақтда мамлакатимизда бир неча йилдан буён биологик фаол қўшимча дорилари билан тармоқли маркетинг усулида савдо қилувчи “BEVERLee Businees” гуруҳлари ўз маҳсулотларини коронавирусга даво сифатида пулламоқдалар.

“BEVERLee Businees” масъулияти чекланган жамияти гўёки Японияда ишлаб чиқарилган маржон кальций биологик фаол қўшимчасини юздан ортиқ касалликларга, ҳатто кар, соқов, кўрликни ҳам тузатувчи шифобахш дори сифатида таништирмоқдалар. Телеграм тармоғидаги “BEVERLee саломатлик академияси”, “BEVERLee club Qoʼshimcha daromad” гуруҳларида «Активный коралловый кальций» ва «Коэнзим QH» биологик фаол қўшимчаларни 200 дан ортиқ дардга даво сифатида реклама қилиб, тармоқли бизнес йўли орқали сотишмоқда. Аъзо бўлиш учун 390-400 АҚШ долларига 9 та маҳсулотни сотиб олишингиз лозим. “BEVERLee Businees” вакиллари маҳсулот Олмаотадан келишини, аммо Японияда ишлаб чиқарилишини айтишади. Ушбу жамоанинг Телеграм саҳифаларида турли гуруҳлари мавжуд бўлиб, улар бир неча йиллардан бери сафларини кенгайтириб келмоқдалар.

“BEVERLee Businees” маҳсулотининг Япониядаги шубҳали манзили “BEVERLee Businees” МЧЖ фаолияти билан қизиқиб, биз иккита http://www.beverlee-club.com ва https://beverlee-club.kz сайтларига дуч келдик. Ушбу сайтларда компания “Активный коралловый кальций» ва «Коэнзим QH» биологик фаол қўшимчалари ҳақида қисқача маълумот ва сертификатларини топишингиз мумкин. Бироқ билингки, сайтларнинг мавжудлиги уларга тўлиқ ишониш мумкин дегани эмас. Қолаверса, ушбу икки БФҚ ҳақиқатан сертификатга эга бўлиши мумкин, аммо бу унинг барча касалликларга даъво эканини ҳам англатмайди. Бундан ташқари, ушбу маҳсулот ишлаб чиқарувчиси сифатида кўрсатилаётган Япония фирмаси ҳам шубҳали.

Маълумотларга кўра, ушбу икки маҳсулот ишлаб чиқарувчиси сифатида “Shiseido pharmaceutical corporation” кўрсатилади. Мазкур фирма тақдим этган биологик фаол қўшимчалар орасида бизга 211 турдаги касалликка даво қилиб кўрсатилаётган «Активный коралловый кальций» ва «Коэнзим QH» маҳсулотлари топилмади. Бундан ташқари ушбу фирма сайти бошқа йирик халқаро дори ишлаб чиқарувчиларнинг сайтларидан тубдан фарқ қилади. Сайтда маҳсулотлар устида олиб борилган тадқиқотлар, унинг клиник белгилари тафсилотлари келтирилмаган. Энг асосийси, фабрика манзили сифатида кўрсатилган Япониянинг Чихара, Гоус сити, Нара (Chihara, Gose city, Nara, 639-2241) манзилида Google map қидирувларида ҳеч қандай завод ёки фабрика топилмади.

“BEVERLee Businees” МЧЖ маҳсулотлари катта эҳтимол билан Қозоғистондаги кичик цехларда ишлаб чиқарилиб, «Сделано в Японии» тамғаси остида сотилиши мумкинлиги ҳақидаги версиялар ҳам бор. Ушбу фирманинг телеграм тармоғидаги “BeverLee – club\Qoʼshimcha daromad” саҳифасида гўёки Япониядаги заводдан репортаж жойлаштирилган. Аммо мазкур репортажни фактчекинг усулларда текшириб кўрсак, видео монтаждаги тасвирлар бу жойга тегишли эмаслиги ва у Япония ҳудудида олинмаганини аниқлаш мумкин. Завод, дея таъриф берилаётган жой ҳам кичик бир цехлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга видеода ишлаб чиқарилаётган маҳсулот репортажда олд қисми билан аниқ кўрсатилмаган. Яна бир ажабланарли томони “Shiseido” биологик фаол қўшимча ишлаб чиқарувчи завод, дея таърифланаётган ном остида Японияда дунёга машҳур йирик “Shiseido” косметологик фирма маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши маълум. Фирмага тегишли барча, видео ва расм, интернет сайт маълумотларида биронта япон миллатига мансуб шахсни ҳам учратмайсиз.

Савол туғилади: агар фирма Япония компанияси стандартлари асосида маҳсулотни Қозоғистонда ишлаб чиқараётган бўлса, нега бу ҳақда интернет ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда очиқ маълум қилмаган. “BEVERLee Businees” МЧЖ вакиллари маҳсулотларини фақатгина энг ишончли брендлар билан ном қозонган Япония маҳсулоти, дея таърифлашади. Айнан шу саволлар билан биз компания вакилига ҳам мурожаат қилдик.

«БИЗ ЕТКАЗИБ БЕРУВЧИМИЗ МАҲСУЛОТ УЧУН ЖАВОБ БЕРМАЙМИЗ»

1.jpg

Биз “BEVERLee Businees” МЧЖнинг расмий сайти Beverlee.net саҳифасида кўрсатилган рақамга қўнғироқ қилдик. Компаниянинг маҳсулот сотувчи агентлари бизга ана шу рақамда Азамат исмли менежер барча саволларимизга жавоб беришини маълум қилишди. Биринчи гал қўнғироқ қилганимизда телефонга жавоб берган ходим ўзини оддий қоровул эканини айтди ва саволларга жавоб бера олмаслигини маълум қилди. Бошқа усуллар билан компания вакилларига йўллаган мурожаатларимиз орқали жавоб бўлмагач, биз аввалги рақамга яна қайта қўнғироқ қилдик. Телефонни аввалги ўзини қоровул деб таништирган йигитга жуда ўхшаш овозли киши кўтарди. Бу сафар у ўзини Азамат, компания менежери деб таништирди, ва ниҳоят, ундан баъзи маълумотларни олишга эришдик.

Азаматнинг айтишича, «BEVERLee Businees” МЧЖ “Активный коралловый кальций» ва «Коэнзим QH» биологик фаол қўшимчаларини фақатгина етказиб бериш билан шуғулланади. Уни икки юздан ортиқ касалликка даво эканига улар жавоб бермайди. Маҳсулотлар Японияда эмас, Қозоғистонда ишлаб чиқарилаётгани бўйича саволга ҳам улар масъул эмаслигини билдирди. “BEVERLee Businees” вакилининг таъкидлашича, улар олиб келаётган маҳсулотлар, яъни маржон кальцийси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тегишли ҳужжатга эга ва улар маҳсулотларини зўрлаб сотишмайди. Демак, муаммо, биологик фаол қўшимча сифатида сертификатга эга бўлган маҳсулотни икки юздан ортиқ дардга шифо бўлишига ва унинг орқасидан даромад қилиб машина олишга ишонаётган содда одамларда, холос.

Азамат маҳсулот ва тармоқли бизнес масалалари юзасидан Қозоғистонга мурожаат қилишимизни сўради. У ўз сўзларини юридик томонлама оқлай олади. Чунки, “BEVERLee Businees” МЧЖ таклиф этаётган маҳсулот самарадорлигига ишониб, уни харид қилишни истасангиз маҳсулот сизнинг номингизга расмийлаштирилади ва сиз буюртмачи сифатида кўрсатиласиз. Дорихоналардаги минерал, витамин ва биологик фаол қўшимчалардан фарқли равишда ўта қиммат бўлган “BEVERLee Businees” маҳсулотларини сотиб олишга ундовчи жамоа ҳақида қуйида маълум қиламиз.

“BEVERLee Businees” вакиллари кимлар?

1.jpg

BEVERLee club маҳсулотини «мўъжизавий хусусиятини» таърифлаб келаётган шифокорлардан бири ҳақида маълумот тўплашга уриндик. “BEVERLee club Qoʼshimcha daromad” телеграм тармоғи маълумотларига кўра, ўзини Соғлиқни сақлаш вазирлиги кардиоревматологи сифатида таништирган шифокор «Активный коралловый кальций» ва «Коэнзим QH» маҳсулотларини тарғиб қилиб келади.

Биз Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиб, бу шифокор ҳақиқатан тегишли жойда ишлаши билан қизиқдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги болаларни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассиси Нилуфар Мансурованинг маълум қилишича, ўзини телеграм тармоқларида вазирлик кардиоревматологи, деб таништирган шифокор аслида болалар бош ревматологи ва айнан биологик фаол қўшимчаларни кенг тарғиботи билан шуғуллангани ва турли касалликларга тегишли муолажалар тавсия қилиш ўрнига фақатгина BEVERLee club маҳсулотини таклиф қилгани учун унга нисбатан тегишли хизмат текшируви олиб борилмоқда ва унинг меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин. Вазирлик мутахассисининг маълум қилишича, шифокор бу қилмиши учун бир неча маротаба огоҳлантирилган. Шунингдек, у шифокор саҳифасида маълум қилган кафедрада ҳам тўлиқ фаолият юритмайди. BEVERLee club маҳсулотининг «мўъжизавий хусусиятини» таърифлаб келаётган аксарият шифокорлар ҳозирда ҳеч қаерда фаолият юритмайдиган нафақадаги кишилардир. Энг асосийси, юқорида таъкидлаганимиздек, ушбу фирма маҳсулотлари билан 200 дардга даво излашни Соғлиқни сақлаш вазирлиги тавсия этмайди.

“BEVERLee Businees” бугунги кунда Ўзбекистон бўйлаб минглаб вакилларга эга. Улар ўз орқасидан кўплаб шифо истовчи ва даромад кўзлаганларни эргаштириб келмоқда. 2019 йил 27 октябрь куни Тошкентда «Халқлар Дўстлиги» саройида компаниянинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтган. “BEVERLee Businees” қатнашчилари пойтахтнинг йирик маданият саройини бемалол тўлдира олган эди.

МОЛИЯВИЙ ПИРАМИДА ЧЎҚҚИСИДА КИМ БОР?

Маржон кальцийсини тармоқли бизнесда сотишни йўлга қўйган шахс ҳеч кимни бу йўлга зўрлаб олиб келаётгани йўқ. Бироқ, даромад олиш мақсадида дорихоналардаги кальцийдан ортиқча фарқ қилмаган маҳсулотни бир неча баробар қиммат нархга пуллаш ортидан даромад қилиш тўғрими? 

Бунинг устига маҳсулот кўрсатилаётган касалликларни даволамаслиги исботланган бўлса, бу бизнес вакилларининг иши фириб эмасми? 

Компания 120-300 нафар ҳамкор тўплаган вакилларига автомобиль совға қилишни ваъда беради. Автомобилга эга бўлиш илинжида маржон кальцийини саратондан тортиб, соқовликни ҳам тузатиб юборишига харидорларни аниқроғи содда одамларни ишонтиришингизга тўғри келади.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра, молиявий пирамида шаклидаги бизнес чекланган бўлиб, пул маблағлари ва бошқа мол-мулкларни жалб қилишга оид ноқонуний фаолият олиб борганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Шунингдек, дунёга машҳур бўлган кўпгина молиявий пирамида асосчиларининг чўққисидаги шахслар асосан «пулнинг тагида» қолган. Қуйи қисм вакиллари эса фақатгина пул йўқотган. Тармоқли маркетинг қуйи қисми вакиллари даромади аввалига 7, кейинчалик 40 АҚШ долларидан ортмайди. Бу бизнес ортидан фақат чўққидаги тор жамоа шахслари бойийди холос.

Ажабланарлиси шундаки, компания маҳсулотлари, унга тегишли бўлган гувоҳнома ва унинг рекламалари ҳақида тўлиқ материал ЎзА сайтида ва бошқа қатор оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган бўлишига қарамай уларга нисбатан чора кўрилмаган. “BEVERLee Businees” компаниясининг фаолияти фирибга асослангани ҳақида кўплаб журналистик материаллар чоп этилган бўлса-да, ҳали ҳамон тегишли идоралар бунга кўз юммоқда. Журналистлар томонидан келтирилган далилларни инкор этувчи материаллар ҳам кўринмади.

Биргина ниқоб тақмаган фуқаро катта миқдорда жаримага тортиляпти-ю, минглаб одамларга ишончсиз маҳсулотни пуллаётганлар, молиявий пирамида шакллантираётганлар эркин фаолиятини давом эттиришмоқда. Аҳмадбой, “Straus House” ёки “Avto60ой” билан боғлиқ можаролар бизга дарс бўлмадими?

Ушбу маҳсулотнинг бошқа кальций маҳсулотларидан фарқи, лицензия ва гувоҳномаси ҳақидаги текширувлар билан сайтимизда аввалроқ эълон қилинган қуйидаги мақолада танишишингиз мумкин. "Ишонувчанларга сотилаётган ишончсиз дорилар ҳақида".

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“BEVERLee Businees” – ёлғонлар пирамидасими?