Жамоат транспортида келаётиб, икки аёлнинг баланд овозда айтаётган сўзлари бошқалар каби менинг ҳам эътиборимни тортди.

Ёши улуғроқ аёл ёнидаги суҳбатдошига “Албатта келинг, яқин одамингиз, меҳрибонларингиз билан. Негаки, бизда инсонни барча касалдан ҳимоя қилувчи ва даволовчи дори воситаси бор. Бу кальцийларни харид қилсангиз, аъзо бўласиз. У минг бир дардга даво. Бирга олиб келганларингиз дори олишса, бу ҳам сизга фойда. Ҳам соғлом бўласиз, ҳам ортингиздан келганларни пулидан фоиз оласиз”.

photo5424949307720706775.jpg

Унинг гапларини эшитиб, “роса алдади-да, соддадил аёлни“ деган фикрда автобусдан тушиб кетдим.

Яқинда институтда таҳсил олаётган қизим: курсдошлари дори ишлаб чиқарадиган компанияга аъзо бўлгани, биттаси 80 минг, бошқаси 120 минг маош олгани, яқинларига дори олиб беришгани, улар олти ой бу дорини тартиб билан истеъмол қилса, барча дарддан фориғ бўлишига ишонаётгани, ўзи ҳам шу компанияга қизиқаётгани ҳақида айтиб қолди. Бундай даъватлардан узоқ юришни таъкидлаб, бу мавзуга қайтмасликни тайинладим.

photo5415982107496394292.jpg

Қизимга тўлиқ тушунтириш бериш учун интернетдан баъзи маълумотларни топдим. Жумладан, айни вақтда “BEVERLee Businees” масъулияти чекланган жамияти четдан олиб келаётган маржон (коралл) кальций биологик фаол қўшимчаси ҳақида ҳар хил шов-шувли маълумотлар, хусусан, у 211 турдаги дардга шифо бўлиши, онкологик, бепуштлик, инсульт касалликларда ҳам яхши самара бериши ҳақида ҳам билдим.

Ҳақиқатдан улар минг дардга давом бўлса, дунё ҳамжамияти бонг уриб, инсониятни давосиз касалликлардан қутқармайдими?

Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва олимлар нега жим? Бу саволларга “Ёшлар” телеканали ходимлари билан бирга жавоб изладик.

Мутахассисларнинг айтишича, коралл кальцийси дунёда энг кўп тарқалган бўлиб, денгизда тошга айланган маржондан олинади ва унинг минераллар таркиби оддий кальцийга қараганда бироз бойроқ бўлар экан.

Коралл кальций биологик фаол қўшимчаси нархи дорихоналаримизда сотилаётган кальций препаратидан жуда ҳам қиммат, самарадорлик борасида эса амалдаги тиббий препаратлардан фарқ қилмайди.

Буни Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти лабораториясида ўтказилган тадқиқот ҳам исботлади.

ТАРКИБИ БИР ХИЛ НАРХЛАРИ ҲАР ХИЛ

Рустам Ашуров, мазкур институт илмий ходими:

— Бизга аҳоли иккита дори воситаси бор, шуларни бир-биридан фарқини билиб бера оласизларми, деган саволлар билан тез-тез мурожаат қилишади. Бунинг имконияти бўлгани учун доим текшириб берамиз. Бу иккала кальцийнинг асосини текшириш учун “Беверли” компаниясининг тармоқли маркетинг орқали сотаётган кальций таблеткаси ва ундан анча арзон бўлган дорихоналардаги кальций таблеткасини солиштириб,махсус тадқиқот ўтказдик. Бунда кукун кўринишига келтирилган кальцидан бир хил миқдорда иккита намуна тайёрлаб, комбинацион сочилишни ўтказдик. Бу усул жуда аниқ бўлиб, моддаларнинг бармоқ изидек аниқликда айтиб беради. Тадқиқотда иккала намунанинг асоси бир хил эканлиги аниқланди. Уни юз фоиз органик деб бўлмайди. Чунки маржонни денгиз тубидан олиб чиққандан кейин ишлов бериш керак бўлади.

Бахтиёр Шаисломов, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармакология қўмитаси раиси ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор:

– Ҳар бир дори воситаси тиббиёт ходими назоратида тавсия қилиниши керак. Чунки ҳар бирини ўзини кўрсаткичлари ва меъёрлари бор. Қанча вақт ва қандай тартибда ичиш, унинг ножўя таъсирлари эътиборга олинади. Ўзбошимчалик тўғри эмас. Мисол учун, юрак хасталиги бор инсон кальцини кўп истеъмол қилса, турли асоратлар юрак ритмини бузилиши кузатилади. Ҳатто, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Энди биологик фаол қўшимчага келсак, у аслида дори восита эмас. Балки ҳар куни истеъмол қилаётган овқатимизда етишмаётган витамин, тузлар ўрнини тўлдириб борувчи маҳсулот ҳисобланади. Уларнинг бирор-бир касалнинг олдини олиши ёки даволаши ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Унинг қадоқланишида бирор касалликни даволаш ҳақида ёзувлар бўлса, бу ёлғон. Қолаверса, дори-дармон ёки биологик фаол қўшимчаларни ойлаб, йиллаб узлуксиз истеъмол қилиш асло мумкин эмас.

МАРЖОНЛАР НЕГА ҚИММАТ?

Коралл кальций машҳур бўлишига сабаб унинг нархи ва тарғиботида. Тармоқли маркетинг орқали олди-сотди қилиш юртимизда кенг тарқалмоқда.

“Уддабурон тадбиркор”лар эса бундан фойдаланиб таркиби бир хил бўлган кальцини “мўмайгина пул”га сотиб даромад манбаига айлантирмоқда.

Занжир маркетинги тарғибот каналларида ушбу маржон кальцилар ҳалол экани улар ҳақида Қуръон оятларида ҳам келтирилгани ёзилган. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлар идорасидан изоҳ сўралди.

Ҳикматилло Тоштемиров, Ўзбекистон мусулмонлар идораси фатво бўлими ходими:

– Қуръони каримнинг Ар-Роҳман сураси 22-оятида Аллоҳ таоло марҳамат қилиб, денгиз ва дарёдан маржонларни чиқаради, деб неъмат сифатида зикр этилган. Маржонларни инсонлар, хусусан, хотин-қизларга безак сифатида ишлатиш тавсия этилган. Баъзи бир телеграм каналларида тарқалган бизинг маҳсулотимиз мана шу оятда айтилган дея тарғиботига динни қўшиб фойдаланиш кузатилмоқда. Оятни ҳеч ким ўзига қаратиб олишга ҳақли эмас. Унинг таркибига келадиган бўлса, ҳар бир маҳсулот ҳалолдан таркиб топган бўлса, уни ҳалол деймиз. Йўқса, ҳаром деб айтилди. Бу умумий қоида. Бу маҳсулотнинг таркибини биз текшириб кўрмаганимиз учун бирор-бир фикр айтишдан тийиламиз. Аммо, одамларни алдаб зарарли, сифатсиз нарсалар сотилса, савдогарлар бўйнига гуноҳ тушади.

БОЖХОНА: ШУНЧА МАҲСУЛОТ ҚАЕРДАН​ КИРИБ КЕЛМОҚДА?

Айни вақтда “BEVERLee Businees” компаниясининг 35 мингдан ортиқ мижози борлиги аниқланди. Энг қизиғи, шунча маҳсулот қаердан олинмоқда? Тўғрироғи, бу маҳсулот юртимизга қайси йўллар орқали кириб келмоқда? Зеро, ушбу биологик маҳсулот савдоси билан юртимиздаги ҳеч бир дорихона шуғулланмайди. Чунки уларнинг нархи жуда баланд. Божхона маълумотларига кўра, жорий йилнинг баҳорида 530 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган маҳсулот “Сирдарё” чегара божхона пости орқали кириб келиши тўхтатиб қолинган.

Анвар Қорабаев, Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар гуруҳи бош инспектори, божхона хизмати подполковниги:

– 29 апрелда олдиндан олинган тезкор маълумотларга кўра, Қозоғистондан юртимизга кириб келаётган фуқаролар Ш.Ж. ва Б.Р.га тегишли икки дона спорт сумкалари божхона кўригидан ўтказилди. Натижада спорт сумкалари ичида хорижда ишлаб чиқарилган, сифатини кафолатловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 530 миллион сўмдан ортиқ 1568 қути биоактив қўшимчалар борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Суриштирув натижасида улар Ўзбекистон фуқароси М.Ага тегишли экани аниқланди. У ёзган тушунтириш хатида бу одамлардан ташимачи сифатида фойдалангани, биологик қўшимчаларни спорт сумкасига жойлаштириб, чегара ходимларни чалғитмоқчи бўлгани, мақсади қўшимча даромад ишлаш эканни маълум қилди.

АСЛИДА УЛАР СЕРТИФИКАТГА ЭГАМИ? СОЛИҚ ҚАНДАЙ ТЎЛАНАДИ?

“BEVERLee Businees” компанияси гувоҳномани “маркетинг тадқиқотлар, тижорий фаолият, молия ва бошқарув масалалари маслаҳат хизмати учун олган бўлса-да, амалда тижорий савдо билан шуғулланишни йўлга қўйиб олгани қизиқ.

"Хизмат кўрсатишга мўлжалланган корхона, солиғини тўлаб, савдо билан шуғулланишининг нимаси ёмон экан?" десангиз, Шайхонтоҳур туман солиқ бўлимидан мазкур корхона фақат маслаҳат учун солиқ тўлашини айтишди.

Майли, балки қандайдир имтиёзларга эгадир бу корхона. Товарларни олиб киришда қонуний ҳаракат қилса керак десангиз, товарлар ҳам ноқонуний йўл билан олиб ўтилганига гувоҳ бўласиз.

Яъни нима демоқчимиз? Бир фаолият билан шуғулланаман, деб бошқа фаолият билан шуғулланса, солиқдан қочса, бир неча бор қўлга тушса, фалон компания бренди остида ишлаймиз, деб аслида бошқа компания бўлиб чиқса, дориларнинг ишлаб чиқарувчиси номаълум бўлса, бу корхона ҳануз яшаётганига ҳайрон қолмай илож йўқ.

Яна бир қизиқ гап – бу компаниянинг автомобиль ваъда қилган акциялари пойтахт кўчаларини безаб турибди. Шунингдек, унинг клуби пойтахтимиз марказидаги "Халқлар дўстлиги" саройида ҳам мавжудлиги бизни кўпроқ ҳайратга солмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ишонувчанларга сотилаётган ишончсиз дорилар ҳақида