«Талабалар лигаси» мусобақасига старт берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон футбол ассоциациясида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ташкил этилаётган «Талабалар лигаси» мусобақасига бағишланган йиғилиш ва қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақа давлатимиз раҳбарининг “Оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ташкил этилмоқда.
[gallery-28878]
Тадбирда олий таълим муассасалари спорт жамоалари раҳбарлари иштирок этиб, мусобақа низоми, қоидалари, саралаш босқичлари, жамоаларни гуруҳларга ажратиш тартиби, ҳакамлик масалалари, шунингдек, учрашувлар ўтказиладиган спорт иншоотлари ва муддатлари юзасидан маълумот берилди.
Маълум қилинишича, мусобақа баҳслари жорий йилнинг 20 апрель куни бошланиб, 1 майга қадар давом этади. Турнирда 66 та жамоа саралаш ва гуруҳ босқичларида иштирок этади.
Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА