Украина ва Норвегия мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Украина етакчиси Владимир Зеленский ва Норвегия бош вазири Йонас Гар мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган декларацияни имзолади.
Таъкидланишича, ҳужжатда Украина мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш асосий устувор йўналиш сифатида белгиланган. Бу Норвегия томонидан ҳарбий ёрдам кўрсатиш ва технология соҳасидаги шерикликни ривожлантириш орқали амалга оширилиши кўзда тутилган.
Маълум қилинишича, томонлар ҳаво мудофааси тизими, учувчисиз қурилма, денгиз хавфсизлиги, логистика ва моддий-техник таъминот каби соҳаларда ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган. Норвегия ҳукумати маълумотига кўра, эришилган келишувлар доирасида украин дронларини Норвегия ҳудудида ишлаб чиқариш имконияти ҳам яратилади.
Д.Ҳакимов, ЎзА