Суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган ахборот ижтимоий ахборот сифатида белгиланмоқда
Қуйи палата мажлисида тадбиркорлар ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш ҳамда суғурта хизматларини кенг оммалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, ушбу қонун лойиҳаси билан “Реклама тўғрисида”ги қонунга суғурта саводхонлигини оширишга қаратилган ахборотни ижтимоий ахборот этиб белгилаш назарда тутилмоқда. Ваколатли давлат органлари ижтимоий ахборотнинг реклама берувчилари сифатида белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасининг иккинчи ўқишга тайёрланган таҳрири юзасидан айрим этирозлар билдирилган эди. Ўтган даврда қўмита томонидан юридик техника талабларидан келиб чиқиб, қонунга таклиф этилган айрим ўзгартиришлар лойиҳа моддалари мазмунига таъсир этишини инобатга олган ҳолда, ташаббускор киритган таҳрир мақсадга мувофиқ, деб топилди.
Мазкур қонун лойиҳаси энг аввало, одамларни суғурта шартлари, суғуртадан фойдаланиш усуллари ҳақида очиқ ва кенгроқ ахборот олишини таъминлайди. Аҳоли орасида суғурта маданиятини оширади.
Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.
М.Комилова,
ЎзА