Қирғизистон ва Тожикистон яна 17 километрлик чегара бўйича келишувга эришди
1-8 ноябрь кунлари Тожикистоннинг Сўғд вилояти Бўстон шаҳрида Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати делегацияси топографика ишчи гуруҳининг навбатдаги мулоқоти бўлиб ўтди. Учрашув Қирғизистон-Тожикистон чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масаласига бағишланди.
Тожикистон ҳукумати матбуот хизмати маълумотига кўра, томонлар қолган участкаларни ҳам қоғозга тушириш ишларини давом эттиришга келишиб олган. Ишчи гуруҳнинг навбатдаги учрашуви Қирғизистонда ўтади.
Икки мамлакат давлат чегараси 970 километрдан узунроқ. Ҳозиргача ушбу масофанинг учдан икки қисми бўйича келишувга эришилган.
Аввалроқ Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Ақилбек Жапаров Бишкек ва Душанбе чегара демаркацияси ва делимитацияси жараёнини яқин орада якунлашига умид билдирган эди.