Чехия бош вазири Марказий Осиёга ташриф буюради
Чехия бош вазири Андрей Бабиш апрель ойи охирида Марказий Осиё ва Кавказ давлатларига расмий ташрифни амалга оширади.
Маълум қилинишича, Бабиш 26–30 апрель кунлари Озарбайжон, Қозоғистон ҳамда Ўзбекистонда бўлади. Ташриф давомида унга Чехия саноат ва савдо вазири Карел Ҳавличек ҳамда чех тадбиркорларидан иборат делегация ҳамроҳлик қилади.
Дастурга кўра, делегация Боку, Остона ва Тошкент шаҳарларида қатор учрашувлар ўтказади. Шунингдек, ташриф доирасида бизнес форумлар, соҳавий семинарлар ва тармоқ тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилган. Прага расмийларига кўра, ушбу учрашувлардан кўзланган асосий мақсад — янги бизнес алоқаларини ўрнатиш ва ўзаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.
Ф.Яхшибоева, ЎзА