Ўзбекистонда иқтисодий фаоллик ортиб бормоқда
Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки икки ойи якунига кўра ижтимоий-иқтисодий ривожланишда ижобий тенденциялар сақланиб қолмоқда.
Миллий статистика қўмитаси томонидан тақдим этилган дастлабки маълумотлар иқтисодиётнинг асосий тармоқларида барқарор ўсиш кузатилаётганини кўрсатмоқда.
2026 йил январь–февраль ойлари якунларига кўра (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан), саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга ўсди. Истеъмол нархлари индекси ўтган йилнинг декабрь ойига нисбатан 101,3 фоизни ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажми 10,6 фоизга ошган бўлса, чакана савдо товар айланмаси 17,4 фоизга кўпайган. Шунингдек, бозор хизматлари ҳажми 15,4 фоизга ўсгани қайд этилмоқда. Ташқи савдо айланмаси ҳажми эса 7,1 фоизга ошган.
2026 йил 1 март ҳолатига республикада 486 минг 448 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони эса 415 минг 66 тани ташкил этган.
Ушбу кўрсаткичлар иқтисодиётда фаоллик ортиб бораётгани ҳамда тадбиркорлик муҳити изчил ривожланаётганидан далолат беради.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА