Афғонистон ва Ўзбекистон 514,8 миллион долларлик шартнома имзолади
Афғонистон ва Ўзбекистон ишбилармонлари умумий қиймати 514,8 миллион долларга тенг бир қатор ўзаро англашув меморандумларини имзолади, дея хабар берган ушбу қардош давлат Саноат ва савдо вазирлиги маълумотига таяниб “Синьхуа” ахборот агентлиги.
– Битимлар вазир Нуруддин Азизий ҳамда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдуразақов иштирокида Кобул шаҳрида бўлиб ўтган бизнес анжумани доирасида имзоланди, – дейилган хабарда. – Ўзаро муносабат жадал ривожланмоқда. Февраль ойида икки мамлакат компаниялари Кобулда имзолаган жами 300 миллион доллар қийматга эга 25 ҳужжат ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга замин яратди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, амалдаги Афғонистон ҳукумати халқаро ҳамжамият, хусусан минтақа давлатлари билан дипломатик, савдо, транзит ва иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга жиддий эътибор қаратмоқда.
Г.Сатторова, ЎзА