Ўзбекистон – Габон учрашувидан фоторепортаж
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футбол бўйича “FIFA Series – 2026” турнири доирасида Габон терма жамоасини қабул қилди.
Пойтахтимиздаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтган учрашувда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Терма жамоамиз сафида 14-дақиқада Элдор Шомуродов, 59-дақиқада Жаҳонгир Ўрозов ҳамда 90+4-дақиқада Алишер Одилов гол урди. Габон терма жамоасининг ягона голига эса 6-дақиқада Тедди Аверланд муаллифлик қилди.
[gallery-28406]
Шу куни “Пахтакор” стадионида ўтган Венесуэла-Тринидад ва Тобаго миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув 4:1 ҳисобида Венесуэла фойдасига якунланди.
Энди 30 март куни “FIFA Series – 2026” турнири доирасида Ўзбекистон – Венесуэла, Тринидад ва Тобаго – Габон терма жамоалари ўртасидаги баҳслар бўлиб ўтади.
ЎзА фотомухбири
Сарвар ЎРМОНОВ олган суратлар